Жаҳон | 13:47 / 13.01.2023
3151
1 дақиқада ўқилади

Италия Украинани тиклаш бўйича конференцияга мезбонлик қилади

Италияда Украинани тиклаш бўйича конференция ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда 12 январь куни кечқурун Италия Корхоналар ва маҳсулотлар вазирлигида ушбу идора бошлиғи Адолфо Урсонинг Киевга ташрифи якунлари бўйича маълум қилинди. 

Фото: Getty Images

Таъкидланишича, вакиллик форуми Италия ва Украина ҳукумати ва бизнес тузилмаларини бир стол атрофида тўплайди, конференция Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни билан келишилган

Вазирлик матбуот хизмати, шунингдек, бош вазир Жоржи Мелонининг Украинага кутилаётган эҳтимолий ташрифи муносабати билан «донорлар конференцияси ва тинчлик режаси истиқболлари» билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинганини хабар берди.

Аввалроқ Эстония жорий йилнинг январь ойи охиригача Таллин томонидан музлатилган Россия активларини Украинага ўтказиш имконини берувчи қонунчилик базасини яратишни режалаштираётгани маълум қилинганди.

Эстония томонидан музлатилган Россия маблағларининг умумий миқдори 20 миллион долларни ташкил қилади. Умуман олганда, Европа Иттифоқи Россиянинг 68 миллиард евролик активларини музлатиб қўйди, бу маблағнинг 90 фоизи Бельгия, Люксембург, Италия, Германия, Ирландия, Австрия ва Францияга тўғри келади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид