Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АЭХА доимий равишда Украинадаги барча АЭСни текширади
АЭХА раҳбари Рафаэл Гросси Украинага ташриф буюради ва у ерда агентлик экспертларининг доимий ваколатхонасини тақдим этади.
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) бош директори Рафаэл Мариано Гросси 16-23 январь кунлари Украинага ташриф буюриб, мамлакатдаги барча атом электр станцияларида ядро хавфсизлиги бўйича мутахассисларнинг доимий бўлишини ташкил қилади.
Ушбу сафар давомида АЭХА раҳбари Жанубий Украина ва Ривне атом электр станциялари (АЭС)га, шунингдек, Чернобил АЭСга ташриф буюриб, ушбу объектларнинг ҳар бирига АЭХАнинг иккита эксперти миссиясини жойлаштиради. Айни пайтда АЭХА экспертларининг доимий миссияси фақат Запорижжя АЭСда таъминланган.
«Ушбу фожиали уруш иккинчи йил бўлаётгани сабабли, биз Украина ва бошқа мамлакатлар халқига янада кўпроқ азоб ва фалокат олиб келадиган жиддий ядровий авария хавфини олдини олиш учун қўлимиздан келганини қилишимиз керак», деди Гросси.
Украинага кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар пайтида рус қўшинлари Чернобил ва Запорижжя атом электр станцияларини эгаллаб олдилар. Кейинчалик, Чернобил АЭС Украина армияси томонидан озод қилинди, кузда Европадаги энг йирик электр станцияси бўлган Запорижжя атом электр станцияси ҳудудида отишмалар қайд этилди, бу эса жаҳон ҳамжамиятини хавотирга солди.
Мавзуга оид
10:30
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
16:13 / 22.06.2026
Украина Воронеждаги мудофаа заводига ҳужум қилди – фотолар
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
11:35 / 21.06.2026