Жаҳон | 16:00 / 15.01.2023
24788
8 дақиқада ўқилади

Днипрода ракета зарбаси оқибатлари, Донбассдаги оғир жанглар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 325-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россия Украина шаҳарларига яна ракета зарбалари йўллади. Харкив, Лвив, Ивано-Франковск, Запорижжя, Винница ва Киев областларида энергетика объектлари шикастланган, Днипрода тўққиз қаватли уйнинг икки подъезди қулаб тушди;
  • Украина қуролли кучлари бош штаби Соледар учун жанглар давом этаётганини маълум қилди. Бунгача Россия мудофаа вазирлиги шаҳар россиялик ҳарбийлар назоратига ўтганини хабар қилганди;
  • Буюк Британия  бош вазири Риши Сунак Володимир Зеленский билан телефон мулоқоти чоғида Лондон Украинага Challenger 2 танкларини бермоқчи эканини тасдиқлади;
  • Актёр Дмитрий Назаров ва унинг рафиқаси Ольг Васильева урушга қарши чиқишгани учун Чехов номидаги театрдан ишдан бўшатилди;
  • Ҳарбий прокуратура РФ ҳудудида БМТ расмий сайтини блоклашни талаб қилди.

Куннинг асосий воқеаси. Россиянинг Днипродаги уйга ракета зарбаси

Украина шаҳарларига навбатдаги зарбалар чоғида Россия ракеталаридан бири Днипродаги тўққиз қаватли уйга келиб тушди. 15 январ тонгидаги маълумотларга кўра, камида 21 киши ҳалок бўлган, 70 дан ортиқ киши яраланган. Яна 40 га яқин кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Воқеа жойида қутқарув ишлари давом этмоқда.

Украиналик қутқарувчилар ҳали остида одамлар қолган бўлиши мумкин бўлган харобаларни тозалашмоқда
Roman Chop / AP / Scanpix / LETA
Маҳаллий аҳоли қутқарувчиларга ёрдам кўрсатмоқда
Vitalii Matokha / AFP / Scanpix / LETA
Ўт ўчирувчи россияликлар ракетаси келиб тушган жойдаги ёнғинни ўчирмоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Днипрода ўзи яшаган уйга россияликлар ракетаси келиб тушишидан омон қолган аёл
Днипроликлар Россия ракетаси келиб тушган уй олдида машинани бетон парчалари остидан олиб чиқишда қутқарувчиларга ёрдамлашмоқда
EPA / Scanpix / LETA
Россияликларнинг Днипрога ракета зарбаси келиб тушган жойда ишлаётган қутқарувчилар
Roman Chop / AP / Scanpix / LETA
Днипрода россияликлар ракета зарбасидан шикастланган уй квартираларидан бирининг балконида туриб қутқарувчиларни кутаётган кишилар
Roman Chop / AP / Scanpix / LETA
Россия ракета зарбасидан қулаган подъездлар ўрнида ишлаётган қутқарувчилар
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Қутқарувчилар Днипрода тўққиз қаватли уй харобалари остидан қурбонлардан бирининг жасадини олиб чиқишмоқда
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA

Соледар атрофидаги ҳарбий медиклар 

Украина армияси санитарлари Соледар атрофидаги жангларда яраланган қуролдошини олиб кетишмоқда
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Соледар яқинида яраланган украиналик жангчи санитар машинасига чиқарилмоқда
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Украина армияси санитари Соледар атрофида яраланган жангчи сумкасини патронлардан бўшатмоқда
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Донецк областининг эгаллаб олинган Соледар шаҳри аҳолиси эвакуацияси 

Соледар аҳолиси вакиллари автобусда, улар Донецк областининг Россия назоратидаги Шахтёрск шаҳрига олиб кетилмоқда
сAP / Scanpix / LETA
Донецк областининг Шахтёрск шаҳрига олиб келинган соледарликлар
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Шахтёрскда Соледар аҳолиси жойлаштирилган ётоқхона. 13 январ куни Россия мудофаа вазирлиги шаҳар эгалланганини маълум қилди, аммо украиналик ҳарбийлар Соледар учун жанглар давом этаётганини айтишмоқда.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Шимолий Дон бўйида яксон қилинган рус техникалари

Музлаган Шимолий Дон дарёсининг ўнг соҳилида жанглар вақтида яксон этилган россияликлар зирҳли техникалари
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Ҳарбий медиклар украиналик ярадор аскарни қутқаришга уринишди. Аммо у ҳалок бўлди

Бу фотосуратлар муаллифи, украиналик фотограф Константин Либеров ўз кадрларини бутун уруш давридаги «энг оғриқлиси» деб атади. Журналист Луҳанск областида, туташув чизиғидан икки километр масофада жойлашган тиббиёт пунктида яшаб, ишламоқда. Либеровнинг айтишича, шу куни ҳарбий медиклар бошига осколка теккан аскарга ёрдам бериш учун йўл олишган. У россияликлар вертолёти йўллаган зарбалар оқибатида яраланган. Машинада врач 15 дақиқа давомида уни ҳаётга қайтаришга уринган, аммо уни сақлаб қололмаган.

Креминна атрофидаги жангларда оғир яраланган украиналик аскар жанг майдонидан эвакуация қилинмоқда
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Ҳарбий медик машинада ярадор аскарга ёрдам кўрсатмоқда. Бу вақтда ҳайдовчи шифокорга халал бермаслик учун машинани секинроқ ҳайдашга уринмоқда. Фото: Libkos / AP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Ҳарбий медиклар ҳалок бўлган аскар жасадини пластик қопга ўрамоқда
Libkos / AP / Scanpix / LETA

Луҳанск областидаги жанглар

Ҳозирда асосий эътибор Соледарга жалб этилганига қарамай, фронтнинг бошқа участкаларида, жумладан Луҳанск областининг россияликлар босиб олган Креминна райони ҳудудида ҳам жанглар олиб борилмоқда. Қуйида Луҳанск областида 12 ва 13 январ кунлари туширилган суратлар. 

Украиналик ҳарбий Креминна ҳудудида танк таъмирламоқда
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик аскар консерва банкасидан тайёрланган окоп шамини тутиб турибди. Бундай шамлар фақат ёритибгина қолмасдан, окопларда бироз бўлса ҳам исиниб олиш имконини беради.
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Украинлар танки Креминна атрофида россияликлар позицияларига ўт очмоқда
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Россияликларнинг Ми-24 вертолёти. Сурат Россия босиб олинган ҳудудда туширилган.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Украинларнинг Беларус билан чегарадаги истеҳкомлари

13 январ куни Украина мудофаа вазири Алексей Резников Россия армияси яна Беларус ҳудудидан ҳужум қилиши мумкинлиги тўғрисидаги версияни рад этди. Резниковнинг ҳисоблашича, бундай амалиётга тайёргарлик кўриш учун ҳозирда Россия армиясида вақт ҳам, ресурслар ҳам йўқ. Шунга қарамай, Украина мамлакат шимолидаги мудофаа чизиқларини мустаҳкамламоқда. 12 январ куни Беларус билан чегарадош Ровен области раҳбари Виталий Ковал регион аҳоли яшаш манзилларини мудофаа қилишга тайёргарлик кўришда давом этаётганини айтди. 

Ҳудудий мудофаанинг Волин бригадаси Беларус билан чегарадаги позицияларда
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Блиндаждаги украиналик чегарачилар
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Украинанинг Беларус билан чегарасидаги мудофаа истеҳкомлари
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Лвивда блэкаут

Октябр ойидан буён Украинанинг муҳим инфратузилмаларига ракета зарбалари бериб келинмоқда. Бунинг оқибатида мамлакатда енгилмас пунктлар очилган — энергия узоқ вақт ўчган вақтда одамлар бу ерларга келиб исиниши ва токдан фойдаланиши мумкин. Киевдаги Шевченко паркида 12 январ куни «енгилмас ўтов» пайдо бўлди. Бу иш билан маҳаллий қозоқ диаспораси кўнгиллари шуғулланишган. Улар Украинанинг яна олти шаҳрида, жумладан Лвивда ҳам шу каби ўтолар очишни мўлжаллаган. Ҳозирда бу шаҳарда ҳар куни соат 8 дан 16 га қадар ток ўчирилмоқда — график Украина энергия тизимидаги вазиятга боғлиқ.

Лвивда россияликларнинг зарбаларидан кейинги электр энергия ўчиши, 12 январ
Pavlo Palamarchuk / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Мавзуга оид