Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухородаги таълим муассасаларида таътил муддати яна узайтирилди
Бухоро вилоятида совуқ ҳаво бу ҳафтада ҳам сақланиб қолгани сабабли таълим муассасаларидаги таътил кунлари 18 январгача эмас, 22 январгача узайтирилди.
Вилоят ҳокимлигига кўра, ҳудуддаги мавжуд барча даражадаги таълим муассасаларида дарслар 23 январдан бошланади.
“Жорий ҳафтада ҳам об-ҳавода пасайиши кузатилаётгани, шунингдек, она-оналарнинг талаб ва истакларини инобатга олиб, вилоятдаги мактабгача, мактаб ва профессионал таълим муассасалари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, олий ўқув юртларида қишки таътил 22 январга қадар узайтирилди”, – дейилади расмий хабарда.
Ўқув машғулотлари 23 январь, душанба кунидан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин вилоят таълим муассасаларида анъанавий ўқиш 11 январдан бошланганди, кейинроқ 12 январга ўтар кечаси бу муддат 16 январга кўчирилди.
Мавзуга оид
11:50 / 17.06.2026
ФВБ тизимига ишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди
13:14 / 14.06.2026
Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларидаги «чигирткалар босқини» юзасидан изоҳ берилди
09:30 / 09.06.2026
Бухородаги тергов ҳибсхонаси ходимларига нисбатан текширув ҳаракатлари бошланди
14:26 / 15.05.2026