Собиқ вазир ўринбосари Пискент туманига ҳоким бўлди
Нодирбек Гулмурадович Ёқубов Тошкент вилоятининг Пискент тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда ташкилий масала кўрилди.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тавсиясига кўра, Нодирбек Ёқубов Пискент тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Нодирбек Ёқубов 1975 йили Олмалиқ шаҳрида туғилган. Мутахассислиги - ҳуқуқшунос. У 2001 йили Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетини битирган. Оилали, уч нафар фарзанди бор.
Нодирбек Ёқубов меҳнат фаолиятини «Ўзэлектркимёсаноат» ишлаб чиқариш бирлашмасида ишчи вазифасида бошлаган. Фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси президенти девони, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида ишлаган.
Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар 2018 йилдан буён Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Пискент туманига 2020 йилнинг 15 сентябридан буён Раҳимжон Рихсиев ҳокимлик қилиб келаётганди. 2022 йил сентябрида e-auksion платформасида ўтказилган савдода ушбу ҳоким ғолиб чиқиб, Оҳангарон туманидаги салкам 400 гектар яйловни қарийб 1 трлн сўмга 30 йилга ижарага олган олгани маълум бўлганди.
Тавсия этамиз
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитойда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба ўтказилди
Фан-техника | 02:08
-
Трампнинг Путинга нисбатан сабри тугашни бошлади — Финландия президенти
Жаҳон | 01:36
-
Франция Жанубий Америка жунглиларида қаттиқ тартибли қамоқхона қуради
Жаҳон | 23:27 / 18.05.2025
-
Исроил армияси Ғазо секторида кенг кўламли қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатларни бошлади
Жаҳон | 23:13 / 18.05.2025
Мавзуга оид

10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди

14:50 / 13.05.2025
Тошкент вилоятида Малайзия вакиллари учун махсус саноат зонаси ташкил этиляпти

22:20 / 10.05.2025
Бекобод шаҳрида Damas пиёдани босиб кетди

07:40 / 06.05.2025