Жаҳон | 14:16 / 19.01.2023
18271
5 дақиқада ўқилади

Броваридаги ҳалокат жойи, Донбассдаги украин танкчилари. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 329-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Киев областининг Бровари шаҳрида вертолёт ҳалокатга учради, унинг бортида Украина ИИВ раҳбарияти кетаётганди. Авиаҳалокат болалар боғчаси биноси яқинида юз берди. Ҳодиса оқибатида 14 киши ҳалок бўлган, улар орасида Украина ички ишлар вазири Денис Монастирский, унинг ўринбосари ва ёрдамчиси, шунингдек вазирлик давлат котиби бор эди.
  • Украина миллий полицияси раҳбари Игор Клименко мамлакат ички ишлар вазирлигининг вақтинчалик раҳбари лавозимига тайинланди.
  • Володимир Зеленский видеоалоқа орқали Давосдаги форумда чиқиш қилди. У иттифоқчиларни Украинага қурол етказиб беришда сусткашлик қилмасликка чақирди.
  • Москва, Петербург, Краснодар, Омск ва Екатеринбургда Днипродаги турар жойга ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига стихияли мемориаллар пайдо бўлмоқда. 18 январга ўтар кечаси Москвдаги стихияли мемориал коммунал хизматлар томонидан олиб ташланди, полиция эса унинг атрофидаги тўрт кишини қўлга олди.
  • Владимир Путин мудофаа саноати комплекси ходимлари муддатли хизматга чақирилиши кечиктирилишини ваъда қилди.

Куннинг асосий воқеаси. Броварида вертолёт қулади

18 январ куни Киев атрофидаги Бровари шаҳрида Украина фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати вертолёти қулаб тушди. Ҳалокат оқибатида 14 киши вафот этди, улар орасида — Украина ИВВ раҳбари Денис Монастирский ҳам бор. Бортда бўлган ўн кишининг барчаси ҳалок бўлган. Қолган қурбонлар ва жабрланувчилар — вертолёт қулаган жойдаги болалар боғчаси ходимлари ва тарбияланувчиларидир.

Ҳалокат сабаблари, Украина хавфсизлик хизматига кўра, парвоз қоидалари бузилиши, вертолётнинг техник носозлиги ёки ҳаво кемасини йўқ қилишга қаратилган қасддан содир этилган ҳаракат бўлиши мумкин. Бундан ташқари, Бровариядаги авария вақтида қалин туман кузатилган ва тахмин қилинишича, пилот қаршисидаги баланд бинони вақтида кўрмай қолган ва кескин кўтарилиб, бошқарувни йўқотган.

Монастирскийнинг ўлимидан кейин ички ишлар вазири вазифасини Украина Миллий полицияси бошлиғи Игор Клименко бажариб турадиган бўлди.

Қуйида вертолет ҳалокатга учраган жойда олинган суратлар.

Oleksii Chumachenko / Anado​lu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Daniel Cole / AP / Scanpix / LETA
Вертолёт ҳалокатида вафот этганларнинг жасадлари
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Қутқарув хизматлари ходими вертолёт қулаган болалар боғчаси ҳовлисида
Daniel Cole / AP / Scanpix / LETA
Вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлганлардан бирининг жасадини олиб кетаётган қутқарувчилар
Yevhenii Zavhorodnii /Global Images Ukraine / Getty Images
Украина ФВДХ ходими қулаган вертолёт қисмини олиб кетмоқда
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Вертолёт ҳалокатга учраган жойда вафот этганлар хотирасига ўрнатилган мемориал олдида турган аёл
Nacho Doce / Reuters / Scanpix / LETA

Днипрода вайроналарни тозалаш ишлари якунланди

14 январ куни россияликлар ракетаси кўп қаватли турар жой биносига келиб тушган Днепрода қутқарув ишлари якунланди. Сўнгги маълумотларга кўра, 45 киши ҳалок бўлган, уларнинг олти нафари болалар. Шаҳарда жами 120 киши жабрланган.

Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA

Донбасс шимолидаги украин танкчилари

Донецк областида, Украина қуролли кучлари Бош штаби маълумотига кўра, турли йўналишларда шиддатли жанглар давом этмоқда. Россия бўлинмалари Бахмут ҳудудида юриш қилишда давом этмоқда, улар бу шаҳарни эгаллаш учун 2022 йил июлидан буён ҳаракат қилишмоқда. Жанглар Украина назоратидаги Авдеевка шаҳри учун ҳам олиб борилмоқда, бу шаҳар Россия томонидан босиб олинган Донецк шаҳридан 13 километр шимолда жойлашган. Қуйида ушбу ҳудуддаги олдинги чизиқларда жанг қилаётган украин ҳарбийлари.

Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Мавзуга оид