Ўзбекистон | 12:04 / 20.01.2023
4536
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қатар Афғонистон бўйича биргаликдаги ҳаракатларни давом эттиради

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Қатар элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошимни қабул қилди.

Фото: Dunyo

Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонларнинг БМТ, ИҲТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ва Қатарнинг Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнига кўмаклашиш ва унинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттиришга тайёрлиги тасдиқланди.

Олий ва юқори даражадаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва кун тартиби бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид