Жаҳон | 17:17 / 20.01.2023
44135
5 дақиқада ўқилади

Қамалдаги Бахмут ва муз ичига тушаётган аскарлар. Уруш суратлари

 Украинада урушнинг 330-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Европарламент Владимир Путин, шунингдек Россия ва Беларус олий раҳбарияти учун махсус ҳарбий трибунал ташкил этишни ёқлаб овоз берди. Евродепутатларнинг 472 нафари овоз беришда «ҳа» тугмасини босган, 19 депутат қарши чиққан. Аммо Европарламент резолюцияси мажбурий юридик кучга эга эмас;
  • Евгений Пригожин «Вагнер» ёлланма жангчилари Бахмут атрофидаги Клешчиевка посёлкасини «тўлиқ назоратга олгани»ни айтди. Украина қуролли кучлари Бош штаби россияликларнинг бу ҳудудга ҳужумлари қайтарилганини маълум қилди;
  • Ижтимоий тармоқларда ва ОАВда Москвадаги бинолар томларида ҳарбий техникалар жойлаштирилгани акс этган фото ва видеолар пайдо бўлди. Улар қаторида — «Панцирь-С1» зенит-ракета комплекси РФ мудофаа вазирлиги биноси томига ўрнатилганини кўриш мумкин. Москва расмийлари ва РФ мудофаа вазирлиги бу хабарларга изоҳ бермади;
  • Эрон Украинанинг аннексия қилинган ҳудудлари, жумладан Қримни Россияники деб тан олишдан бош тортди. Шу билан бирга, Украина қуролли кучлари маълумотига кўра, Эроннинг Shahed 136 ва Shahed 131 дронларининг сўнгги партияси Россияга декабр ойида келган бўлиши мумкин.

Бахмутдаги ҳаёт

Украиналик ҳарбийлар россияликларнинг Бахмутга 2022 йил июлидан буён давом этаётган ҳужумларини тўхтатиб турибди. 19 январ куни «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожин Бахмутдан 5 километр жанубда жойлашган Клешчиевка посёлкаси эгалланганини хабар қилди. Украина томони ушбу аҳоли яшаш манзили бой берилганини тасдиқламаган. Украина қуролли кучлари бош штабининг 19 январ кунги сводкасида россияликларнинг ушбу қишлоққа ҳужуми қайтарилгани маълум қилинган. Қуйида қамал ҳолатидаги Бахмут шаҳридаги ҳаёт акс этган суратлар.

Украиналик жангчи фойдаланишдан олинган ва ёдгорликка айлантирилган қирувчи самолёт учига Украина байроғини илмоқда
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Бахмутдаги кўчалардан бирида украин ҳарбий техникаси ёнидан ўтаётган тинч аҳоли вакили
Spencer Platt / Getty Images
Ибодатхона фонида йўл белгисига мустаҳкамланган Украина байроғи
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Осколка излари кўриниб турган машинада ўтирган бахмутлик аёл
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Бахмутнинг марказий кўчаларидан бирида ёниб кетган уй деворида акс этган Украина қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийнинг портрети ва «Бахмут любит Украину» («Бахмут Украинани севади») ёзуви
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Часив Яр ўққа тутилиши оқибатлари

Часив Яр шаҳри Бахмутдан тахминан 20 километр ғарбда жойлашган. 16 январ куни Россия қўшини Часив Ярни ўққа тутди, мактаб биноси ва яна бир қанча уйлар вайрон бўлди. Ҳужум вақтида ҳеч ким жабрланмаган. Қуйида воқеа жойида ишлаётган украиналик қутқарувчилар суратлари.

Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Луҳанск областида россияликлар вертолёти 

Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Фронтнинг икки томонида Чўқинтириш куни 

Мариуполдаги Таганрог бўғози соҳилида Чўқинтириш кунида чўмилаётган киши. Ҳарорат — плюс 5 даража
Николай Тришин / ТАСС
Православ руҳонийси Луҳанскдан тахминан 40 километр жануби-ғарбда жойлашган, «ЛХР» назоратидаги Алчевск шаҳри ибодатхонасида маросим ўтказмоқда.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Донецкдан тахминан 120 километр шимолда жойлашган, Киев назоратида қолаётган Словянск шаҳрида муз тешигига тушаётган украиналик ҳарбий. Фото: Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Руҳоний Киев-Печерск лаври ҳовлисида диндорларга сув сепмоқда
Vladyslav Musiienko / Reuters / Scanpix / LETA
Бучадаги Бучанка дарёсида чўмилаётган диндорлар
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA

Бучада ҳарбий хизматчиларнинг дафн этилиши

15 январ куни Бахмутда ҳалок бўлган украиналик ҳарбий Олексий Завадскийнинг яқинлари унинг дафн маросимида
Daniel Cole / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид