Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Leopard танклари бўйича қарор ҳали қабул қилинмади - Писториус
Германия Мудофаа вазирлиги раҳбари Leopard танклари паркини текширувдан ўтказишни буюрганини айтди. Гап Бундесверда хизмат кўрсатаётган ва ишлаб чиқарувчиларда бўлган машиналар ҳақида кетяпти.
Украинага асосий Leopard танкини етказиб бериш бўйича қарор ҳали қабул қилинмаган. Бу ҳақда журналистларга 20 январь, жума куни Германия мудофаа вазири Борис Писториус Украина мудофааси бўйича алоқа гуруҳининг Американинг Рамштайн базасидаги йиғилиши доирасида маълум қилди. Вазирнинг сўзларига кўра, бу масала муҳокама қилинган: унинг тарафдорлари ҳам, мухолифлари ҳам бор.
Германия ҳарбий идораси бошлиғининг сўзларига кўра, бугун эрталаб у вазирликка Leopard танклари паркида ревизия ўтказишни буюрган. Гап Бундесверда хизмат кўрсатаётган ва ишлаб чиқарувчиларда бўлган машиналар ҳақида кетяпти. Танклар сонини, шунингдек, уларнинг шериклар жанговар транспортларига мослигини аниқлаш керак. «Leopard танкларини етказиб бериш бўйича қарор қайси нуқтада қабул қилинишини ҳозирча айта олмаймиз, бироқ иттифоқчилар билан келишувга эришилса, буни тезда қабул қилиш мумкин», деди Писториус.
Вазир журналистларга, шунингдек, Украина учун бугунги кундаги асосий масалалар ҳаво ва ракетага қарши мудофаа эканлигини айтди. Писториус Киев Берлиндан Patriot зенит-ракета тизимини олишини тасдиқлади, шунингдек, яна еттита Gepard ўзиюрар зенит қуроллари етказиб берилишини маълум қилди.
Украинанинг Германиядаги собиқ элчиси Андрей Мелник Германия ҳукуматини Украинага Leopard танкларини етказиб беришга қарши туришни бас қилишга чақирди. «Биз янги мудофаа вазири Борис Писториусни бугун Рамштайнда танклар билан «қўғирчоқбозлик»ни тўхтатишга ва зудлик билан Украинага немис Leopard'ларини етказишга рухсат беришга чақирамиз», деди Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари Süddeutsche Zeitung газетасига берган интервьюсида.
Мелникнинг фикрича, Германия энди америкаликларнинг орқасига яширинмаслиги керак. «Ҳақиқий етакчиликни намойиш этиш ва Украинани Бундесвер ва Германия қурол-яроғ саноатининг барча мавжуд қуроллари билан сўзсиз қўллаб-қувватлашга ҳали кеч эмас», - деди у.
Мавзуга оид
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
09:11 / 28.05.2026
Германия Канадага сувости кемаларини таклиф қилмоқда
14:12 / 23.03.2026
Ҳинд-Тинч океанида янги яқинлашув: Берлин Токио билан алоқани мустаҳкамламоқда
09:29 / 23.03.2026