Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини тиклади
21 январ, шанба кунидан бошлаб Туркманистон Ўзбекистонга газ етказиб беришни босқичма-босқич тиклай бошлади. Таъминот 12 январда тўхтаб қолганди.
Туркманистон 21 январдан бошлаб Ўзбекистонга газ экспортини босқичма-босқич тикламоқда. Бу ҳақда Kun.uz'га “Ўзтрансгаз” матбуот хизмати маълум қилди.
“Кунлик етказиб бериш ҳажми босқичма-босқич 16 млн кубометргача кўпайтирилади. Ҳаво кескин совиб кетишидан аввал таъминот ҳажми айнан шунча эди”, – дейилади “Ўзтрансгаз” ахборотида.
Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини 12 январда тўхтатиб қўйган эди. Айрим манбалар бунга Россиянинг босими сабаб бўлгани, яна айрим манбалар қаттиқ совуқ сабаб Туркманистондаги “Галқиниш” конида техник носозликлар юзага келганини билдирганди. 20 январда Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов шу конга боргани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, декабр ойида Ўзбекистон ва Туркманистон биринчи марта учинчи томоннинг иштирокисиз, фақат икки томонлама музокаралар орқали қисқа муддатли газ таъминоти бўйича келишувга эришган. Ўшанда расмий манбалар аноним ҳолатда кунига 20 млн куб метр (3 ойда жами 1,5 млрд куб метр) газ импортига келишилганини айтганди.
Аввалроқ Россия Ўзбекистондан газ-транспорт тизимини “Газпром”га беришни сўрагани маълум бўлганди.
Айни пайтда, Ўзбекистон Хитойга газ экспортини тўхтатгани ҳақидаги ўзбек расмийларининг ахборотларини Хитой томони инкор этмоқда.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
09:00 / 10.05.2026
Бекор бўлган пешлавҳа “солиғи”, anti-SLAPP зарурати ва ССВда истеъфолар — ҳафта дайжести
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
19:41 / 03.05.2026