Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ISW таҳлилчилари Россия Украинада ҳужумга ўтишини прогноз қиляпти
Урушни ўрганиш бўйича Америка институти (ISW) таҳлилчиларининг фикрича, Россия яқин ойларда, эҳтимол, баҳорда ҳужумкор операцияни бошлаши мумкин.
Шу тариқа, улар Украина разведкасининг Россия ҳарбий раҳбарияти 2023 йилнинг баҳорида ёки ёз бошида янги ҳужумга тайёрланаётгани ҳақидаги маълумотларини тасдиқлади.
Мутахассислар Россиянинг Эрон билан ҳарбий ва иқтисодий алоқаларини чуқурлаштириб, санкциялардан ўзаро манфаатли равишда қочишга интилаётганига ҳам эътибор қаратишмоқда.
Бундан олдин ISW агар Украина Россия қўшинларига Бахмутни осонгина эгаллашга имкон берганида, у ўз мудофааси учун ҳозиргидан анча юқори нарх тўлаган бўлишини билдирганди.
«Бахмутнинг ўзи оператив ёки стратегик аҳамиятга эга эмас, аммо агар Россия қўшинлари уни нисбатан тез ва осонлик билан эгаллаб олганида, улар Украинани шошилинч равишда камроқ қулай ерларда мудофаа позицияларини жиҳозлашга мажбур қиладиган ҳужум операцияларини кенгайтиришга умид қилиши мумкин эди», деб ҳисоблайди ISW экспертлари.
Уларнинг таъкидлашича, Россия 2022 йилнинг май ойидан бери Бахмут ҳудудига кучлари ва техникасини ўтказмоқда, бироқ унинг мудофаасига жиддий таҳдид солиши мумкин бўлган операцион жиҳатдан муҳим муваффақиятларга ҳали эришмаган.
Мавзуга оид
10:30
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
16:13 / 22.06.2026
Украина Воронеждаги мудофаа заводига ҳужум қилди – фотолар
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
11:35 / 21.06.2026