Ўзбекистон | 11:28 / 26.01.2023
6613
2 дақиқада ўқилади

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун 300 млн доллар ажратилади

“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Фото: Kun.uz

Қарорга кўра, 2023 йилда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун “Агробанк” АТБ, “Микрокредитбанк” АТБ ва АТ Халқ банкига алоҳида тасдиқланадиган тақсимотга асосан 300 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 10 фоиз ставкада ажратилади.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 25 январ куни камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилганди. 

Йиғилишда оилавий тадбиркорликка янада туртки бериш мақсадида молиявий кўмак кўлами кенгайтирилиши таъкидланди. 2022 йилда бу мақсадга қарийб 10 триллион сўм имтиёзли кредитлар ажратилган эди. Жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастури учун 12 триллион сўм йўналтирилади. Бундай кредитларнинг энг юқори миқдори ҳам оширилади. 

Икки йил ичида аҳолига 200 минг гектардан зиёд ер бўлиб берилади. «Темир дафтар», «ёшлар дафтари» ва «аёллар дафтари» ягона тизимга бирлаштирилиб, ҳар бир оиланинг ягона рақамли паспорти ишлаб чиқилади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид