Иқтисодиёт | 14:30 / 26.01.2023
15797
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликлар 2022 йилда электромобиллар импортига 69,8 млн доллар сарфлади

Ўзбекистон 2022 йилда хориждан қиймати 69,8 млн AҚШ долларига тенг бўлган 2 180 дона электромобил импорт қилган.

Фото: iStock

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, электромобиллар импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1371 тага ошган.

Ўзбекистон 2022 йилда энг кўп электромобил импорт қилинган давлатлар:

— Хитой – 1 941 дона;
— БАА – 111 дона;
— Германия – 58 дона;
— Ҳонгконг – 42 дона;
— Литва – 10 дона;
— Корея – 7 дона;
— бошқа давлатлар – 11 дона.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид