Жаҳон | 07:44 / 27.01.2023
9667
1 дақиқада ўқилади

Европа Иттифоқи Беларусга қарши янги санкциялар пакетини тайёрлади

Европа Иттифоқи Россиянинг Украинага қарши урушини қўллаб-қувватлагани учун Беларусга қарши янги санкциялар пакетини тайёрлади, деб ёзади Bloomberg. 

Бу чора-тадбирлар асосан ЕИ томонидан Москвага нисбатан қўйилган чекловлар, жумладан, асосий технологиялар ва энергетика соҳасига тегишли чекловларни такрорлайди

Бошқа нарсалар қаторида:

- ҳарбий мақсадларда қўлланадиган икки мақсадли товарлар ва технологияларни Беларусга етказиб беришга эмбарго;

- қимматбаҳо товарлар, инвестициялар ва айрим хизматларни кўрсатиш бўйича савдо чекловлари;

- Беларусга нефть, кўмир, пўлат маҳсулотлари ва олтин сотишни тақиқлаш.

Лойиҳада истиснолар ҳам назарда тутилган - дори воситалари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид