Россиялик криминал авторитет Ўзбекистонда қўлга олинди
Россия ва АҚШ томонидан қидирувда бўлган собиқ «қонундаги ўғри» Амиров Ўзбекистонда ушланди.
Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Россия Федерацияси ва АҚШ сўровига кўра «Интерпол» қидирувида бўлган 43 ёшли собиқ «қонундаги ўғри» Рафет Амировни қўлга олди. Бу ҳақда «Прайм Крайм» хабар берди.
Криминал авторитет 28 январ куни ушланган. Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари Амировни 2010 йилда Москвада 32 ёшли Али Бабаевнинг ўлдирилишига алоқадорликда гумон қилмоқда.
Америкаликлар уни Эрон ҳукумати буюртмасига кўра, эронлик мухолифатчига суиқасд уюштирганликда айбламоқда. Рафет Амиров ва унинг шериги Полад Омаров мухолифатчи аёлни ўлдириш учун қотилни ёллаган. Аммо у буюртмани бажаришдан олдин қўлга тушган ва иккаласига қарши кўрсатма берган. Шунингдек, 4 январ куни Чехияда қўлга олинган Полад Омаров ҳам Рафетга қарши кўрсатма берган.
Рафет 2014 йилда Озарбойжоннинг бош «қонундаги ўғри»си Нодир Салифов (Гули) таклифи билан тож кийган эди. Аммо Гули Туркияда ўлдирилганидан сўнг, унинг жиноий гуруҳидагилар Амировни калтаклаб, «тахтдан ағдариб», ўғрилар оиласидан ҳайдаб юборишган эди.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024