10:51 / 02.02.2023
14326

Аҳолиси сони энг кўп бўлган туман маълум қилинди

2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикадаги доимий аҳоли сони 36 024,9 минг кишини ташкил этган. 

Фото: Kun.uz

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда доимий аҳолиси сони энг кўп бўлган туманлар бўйича биринчи ўринда Ургут тумани қайд этилди – 545,7 минг киши.

Кейинги ўринлардан доимий аҳолиси сони мос равишда 409,5 минг киши ҳамда 395 минг киши бўлган Денов тумани ва Олмазор тумани жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган туманлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

— Паст Дарғом тумани – 374,9 минг киши;
— Юнусобод тумани – 366,9 минг киши;
— Шайхонтоҳур тумани – 360,5 минг киши;
— Асака тумани – 347,5 минг киши;
— Мирзо Улуғбек тумани – 323,1 минг киши;
— Шаҳрихон тумани – 317,2 минг киши;
— Ғиждувон тумани – 317,1 минг киши.

Бундан олдин Ўзбекистонда доимий аҳолиси сони энг кўп бўлган шаҳарлар бўйича биринчи ўринда Наманган шаҳри қайд этилганди – 678,2 минг киши.

Кейинги ўринлардан доимий аҳолиси сони мос равишда 573,2 минг киши ҳамда 468,1 минг киши бўлган Самарқанд шаҳри ва Андижон шаҳри жой олди.

Top