Ўзбекистон | 18:58 / 02.02.2023
6955
2 дақиқада ўқилади

Навоийда Ўзбекистон-Хитой саноат парки ташкил этилади 

“Навоий” ЭИЗ дирекцияси ва Шеньжень махсус иқтисодий зонаси компаниялари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш ҳам режалаштирилмоқда.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Фарҳод Арзиев билан ZOOM тармоғи орқали учрашув ўтказган. Бу ҳақда Kun.uz’га ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги

Маълум қилинишича, ҳокимлик ва элчихона масъуллари иштирокидаги мулоқотда Хитойдаги йирик провинциялар ва Навоий вилояти ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ва устувор йўналишлари бўйича фикр алмашилган. Хусусан, элчихона ва ҳокимлик ўртасида Навоий-Хитой савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлигини жадаллаштириш бўйича 2023 йилга мўлжалланган йўл харитасини имзолаш бўйича келишиб олинган.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги

Йўл харитасида Навоий вилояти ва Фуцзянь провинцияси ўртасида ҳамкорлик битимини имзолаш, Хитойнинг етакчи компаниялари иштирокида вилоятда Ўзбекистон-Хитой саноат паркини ташкил этиш, унда кимё, қурилиш материаллари ва саноатнинг бошқа муҳим йўналишларида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, вилоят ҳудудида келгусида қуёш панелларини ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш борасида ҳам фикр алмашилган.  

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид