15:04 / 03.02.2023
21732

Зарбалар остидаги шаҳар ва қамалдаги бахмутликлар ҳаёти. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 344-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • 1 феврал куни Краматорск шаҳри ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони беш нафарга етди. Россия қўшини 2 феврал куни ҳам ушбу шаҳарга зарба йўллади, тинч аҳоли вакилларидан беш киши жабрланган.
  • Европарламент Украинанинг Евроиттифоққа қўшилиши бўйича резолюцияни қабул қилди. Шунингдек, ЕИ кенгаши Украинага яна 545 миллион евро миқдоридаги ёрдам ва 2,4 мингта генератор ажратади.
  • Россиянинг Брянск области губернатори Александр Богомазнинг хабар қилишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари област ҳудудида тўртта ракетани уриб туширган. Жабрланганлар ва вайронгарчиликлар йўқ.
  • АҚШ кейинги тўққиз ой ичида Украинага 150 км масофага ҳаракатланувчи ва нишонга юқори аниқликда борувчи GLSDB ракеталарини юборади.
  • АҚШ ва Ғарбнинг бошқа мамлакатлари расмий шахслари Украинада ҳалок бўлган ва яраланиб сафдан чиққан россиялик ҳарбий хизматчилар сони 200 минг кишига яқинлашди деб ҳисобламоқда. The New York Times газетаси маълумотига кўра, Россия энг йўқотишларга Бахмут учун жанглар вақтида учраган, бу ҳудудда ярим йилдан буён шиддатли тўқнашувлар давом этмоқда. Россия ўз йўқотишлари тўғрисидаги маълумотларни очиқламайди.

Кун кадри. Краматорскдаги турар жойларга зарба оқибатлари

Краматорскнинг россияликлар ракетаси келиб тушган марказий райони шундай кўринишда. РФ армияси шаҳарга 1 феврал куни кечқурун зарба берганди — кўп қаватли уйлар зарба остида қолган, беш киши ҳалок бўлгани маълум
Yevgen Honcharenko / AP / Scanpix / LETA

Краматорск қайта ўққа тутилди

Краматорскда яшовчилар шаҳар 2 феврал куни яна ўққа тутилиши оқибатида яраланган кишига ёрдам кўрсатишмоқда. Донецк области маъмурияти раҳбари Павел Кириленкога кўра, такрорий зарбалар вақтида беш киши жабрланиб, 16 та уй, болалар поликлиникаси, мактаб, гараж ва автомобиллар шикастланган. РФ мудофаа вазирлиги 2 феврал кунги вазият бўйича сводкасида Краматорск ҳудудида М-142 HIMARS ва М-270 MLRS қурилмалари йўқ қилингани ҳақида хабар берган.
Sergey Shestak / EPA / Scanpix / LETA
Россияликлар ракетаси келиб тушган жойда ишлаётган украиналик қутқарувчилар
Marek M. Berezowski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Краматорск полицияси шаҳар бўйлаб ракета зарбаларидан кейин пайдо бўлган ўрани текширмоқда
Vitalii Hnidyi / Reuters / Scanpix / LETA
Краматорскдаги украиналик ҳарбийлар яраланган аёлга ёрдам кўрсатишмоқда
Vyacheslav Madiyevskyy / Reuters / Scanpix / LETA

Бахмутдаги ҳаёт 

Ўз квартираси деразасида мушуги билан турган бахмутлик аёл. Россия қўшини ярим йилдан буён шаҳарни штурм қилмоқда, бу шаҳарда украиналик жангчилардан ташқари 6 мингга яқин тинч аҳоли вакиллари ҳам қолишган.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Бахмут кўчаларидан бирида ўтин майдалаётган аёл
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Бахмутдаги квартиралардан бирида ўтин тўлдирилган қоплар
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Бахмутликлар гуманитар ёрдам марказидан уйга қайтишмоқда
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Бахмутда вайрон бўлган уйлардан бирида жасад олдида турган ит
Reuters / Scanpix / LETA
Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top