Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳонгконг бепул авиачипталар билан сайёҳларни жалб қила бошлади
Туризмга кўмак бериш мақсадида Ҳонгконг маъмурияти шундай қарор қабул қилган.
Ҳонгконг ҳукумати туризмни тиклашга кўмаклашиш учун 2023 йилда 500 мингта бепул чипта тарқатилишини эълон қилди. Бу ҳақдаги маълумот Ҳонгконг халқаро аэропорти сайтида пайдо бўлди.
Чипта «ўйини» 2023 йил март ойида бошланади ва дастлабки икки ой давомида фақат Жануби-Шарқий Осиё ва Хитой аҳолиси учун, май ойидан эса ҳамма учун очиқ бўлади.
Туристлар Cathay Pacific, HK Express ва Hongkong Airlines авиакомпаниялари томонидан ташилади. Чипта ўйинида иштирок этиш учун махсус саҳифада ёки авиакомпанияларнинг веб-сайтларида рўйхатдан ўтиш керак.
Ҳонгконг Хитой Халқ Республикасининг махсус маъмурий ҳудуди бўлиб, дунёнинг етакчи глобал шаҳарлари ва молиявий марказларидан бири ҳисобланади. Ҳонгконг умр кўриш давомийлиги бўйича дунёда биринчи ўринда туради, шунингдек, энг баланд осмонўпар бинолар сони бўйича ҳам дунё шаҳарлари орасида етакчи ҳисобланади.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026