Жаҳон | 22:00 / 08.02.2023
15413
2 дақиқада ўқилади

9 ёшли америкалик мактабни тугатган энг ёш битирувчилардан бўлди

У коллежнинг 1 семестрини ҳам тамомлашга эришди.

Фото: Complex

Америкада 9 ёшли болакай ўрта мактабни муддатидан олдин тамомлади.  У тарихдаги энг ёш битирувчилардан бири бўлди, деб ёзди Complex.

Дэвид Балогун ўз уйи ёнида жойлашган Reach Cyber мактаби дипломини олди. Ўқитувчиларнинг сўзларига кўра, бола дастурлашга энг кўп қизиқиш билдирган. Битирувчининг ўзи қора туйнуклар ва ўта янги юлдузларни ўрганиш учун астрофизик бўлишни режалаштираётганини тан олди.

«У тўққиз ёшли бола, аммо мияси дунёнинг кўплаб концепцияларини тушунишга қодир», деди Дэвиднинг онаси.

Бундан ташқари, Балогун жанг санъати бўйича қора белбоғ соҳиби бўлиш учун тайёргарлик кўрмоқда ва бўш вақтида пианино чалишни ёқтиради. Мактабни тугатганидан сўнг, бола маҳаллий коллежда бир семестрни тамомлашга ҳам эришган. Айни дамда Дэвиднинг оиласи унинг ўқиши учун энг яхши жой қидирмоқда.

Oldest.org маълумотларига кўра, 9 ёшида мактабни тугатган яна икки нафар бола бор. Балогундан ҳам эртароқ мактабни тамомлаган бола Майкл Кирни бўлиб, 1990 йилда 6 ёшида бўлган. У ўрта мактабни тугатган энг ёш битирувчи сифатида Гиннес рекордлар китобига киритилган.

Мавзуга оид