Жаҳон | 19:55 / 08.02.2023
12268
1 дақиқада ўқилади

Россияда ўзбекистонлик 191 минг франк билан ушланди

Домодедово аэропортида Ўзбекистондан Швейцария франки олиб келган контрабандачи қўлга олинди.

Фото: ТАСС

Москва шаҳрининг Домодедово аэропортида божхоначилар Ўзбекистон фуқаросини Швейцария франки билан қўлга олди. Бу ҳақда Федерал божхона хизмати Lenta нашрига маълум қилди.

Агентлик маълумотларига кўра, йўловчи Туркияга учмоқчи бўлган. У божхоначиларга бор-йўғи 10 минг франк олиб кетаётганини айтган. Аммо курткасидан 111 минг франк топилган. Бундан ташқари, бошқа кийимларнинг чўнтагидан яна 80 минг франк топилган. Ҳаммаси бўлиб, бу тахминан 2,5 млрд сўм.

Ҳозирда жиноий иш қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда. Эркак тўрт йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид