Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийга БААдан инвестицияларни кўпайтириш режалаштириляпти
Дубайдаги Бош консулхонада Навоий вилояти биринчи ўринбосари Тўлқин Отамуродов билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Учрашувда 2023 йилга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш режалари, саноат инфратузилмасини ривожлантириш бўйича аниқ лойиҳаларга хорижий инвестицияларни жалб қилиш, Навоийдан хорижий мамлакатларга экспорт ҳажмини кўпайтириш, БААда вақтинча ишлаётган ва таълим олаётган ватандошлар ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, уларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Нурота туманидаги «Дара» қишлоғи муҳим сайёҳлик йўналишларидан бири сифатида ривожланаётганини ҳисобга олиниб, ушбу манзилга БААдан туристларни жалб этиш имкониятлари кўриб чиқилди. Ҳозирги кунда ушбу қишлоқда 3 та оилавий меҳмон уйи, 5 та гастрономик уй, 2 та қадимий уй ва эски буюмлар сақланадиган уй-музей, 2 та ҳунармандчилик устахонаси ўз фаолиятини бошлаган.
Мавзуга оид
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
14:06 / 25.05.2026
БАА билан “Сифатли давлат бошқаруви” дастури йўлга қўйилади
17:39 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев Миллий китобхонлик ҳаракатига старт берди
14:31 / 22.05.2026