Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Буюк Британия меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Буюк Британия элчиси Тим Торлотни қабул қилди.
Икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Иқтисодий дипломатияни фаоллаштиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди. Қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ўзаро товар айирбошлашни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик айрим масалалар, икки давлатнинг Афғонистон йўналишидаги ўзаро ҳамкорлиги муҳокама қилинди.
Учрашув кун тартибидан фан-таълим йўналишидаги шериклик алоқаларини ривожлантириш, меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш ва парламентлараро мулоқотни янада мустаҳкамлаш масалалари ҳам ўрин олди.
Мавзуга оид
14:24 / 21.06.2026
Лондон шимолида икки поезд тўқнашди
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
10:30 / 16.06.2026