Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ўғирлаб кетилган Kia Seltos аварияга учради
Машинасини очиқ қолдириб, дўконга кириб кетган фуқаро қайтиб чиқиб уловини топа олмаган. Машинани маст ҳолдаги эркак олиб қочиб, автоҳалокат содир этган.
Тошкент шаҳрининг Сергели туманида Янги Сергели кўчасидаги бекат олдидан Kia Seltos автомобили ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳайдовчи автомобилни ўт олдирилган ҳолда, қулфламасдан, дўконга кириб кетган. Ўғри ана шу пайтда машинани ҳайдаб қочган.
Ички ишлар ходимлари бу жиноятда гумон қилиб 1986 йилда туғилган Жавлон исми фуқарони қўлга олди. Aвтомобил эса Янгиҳаёт туманидан топилди.
Фуқаро маст ҳолатда бўлгани, эшиги очиқ ва ўт олган ҳолда турган машинани ҳайдагиси келиб қолганини айтган.
“Айбимга иқрорман, қилган ишимдан пушаймонман”, деган у.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумондор қамоққа олинган.
Мавзуга оид
15:50 / 11.06.2026
“Пломба” ипини лезвиеда кесдим” – Фарғонада банк мансабдори банкоматлардан катта миқдорда пул ўғирлади
09:45 / 10.06.2026
Сергелида каналда оқиб кетаётган икки қизалоқ қутқариб қолинди
16:40 / 16.05.2026
Сергелидаги қўланса ҳид: муаммо ечими нимага боғлиқ?
09:00 / 07.04.2026