Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туризм хизматлари сифатини яхшилашга доир таълим лойиҳаси амалга оширилади
Пойтахтда Германиянинг «Ўзбекистонда туризм ва меҳмондўстликни ривожлантириш лойиҳаси» тақдимоти бўлиб ўтди.
Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов сўнгги йилларда туризм соҳаси жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади.
- Мақсадимиз - туризмда хизмат кўрсатиш соҳасини янги босқичга олиб чиқиш, туризм соҳасидаги хизматлар сифатини ошириш, кўламини кенгайтириш, - деди Улуғбек Аъзамов. - Германия ва Ўзбекистон отельерлар уюшмаси ҳамкорлигида амалга оширилаётган лойиҳа меҳмонхона бошқаруви сифатини янги босқичга олиб чиқиш ва Ўзбекистонда меҳмонхона бошқарувида Германия тизимини жорий қилишга қаратилган. Ўйлайманки, бу 2023 йилдаги асосий йўналишларимиздан бири бўлади.
Германия элчиси Тило Клиннер тақдим қилинаётган лойиҳа Ўзбекистон учун жуда муҳим эканлигини қайд этди.
- Ўзбекистон ўз маданияти, қадриятлари, обидалари билан Европа, хусусан, Германия фуқароларини ҳам ўзига жалб қилмоқда, - деди элчи. - Бу жараёнда эса туризм соҳасида сифатли таълимни ошириш мақсадга мувофиқ бўлади. Сифатли таълим туризм соҳасига кириб келаётган ёш кадрларга керакли кўникма ва тажриба тўплашга имконият яратади.
Мавзуга оид
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026