Жўрабек Мирзамаҳмудов: “Лукойл” билан шартнома 55/45 – Ўзбекистон фойдасига”
Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов мамлакатдаги салоҳиятли конларнинг 13 тасига эгалик қилувчи Россиянинг “Лукойл” компанияси билан маҳсулот тақсимоти битими (СРП)нинг айрим шартларини биринчи марта очиқлади.

Мирзамаҳмудов конлардаги газнинг 90 фоизи “Лукойл”га, 10 фоизи Ўзбекистонга деган тасаввур хато эканини айтди. Бу ҳақда вазир билан фаоллар мулоқотида иштирок этган Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Энергетика вазирлиги раҳбарининг тушунтиришича, инвесторлар қаторида турувчи “Ўзбекнефтгаз” улушини қўшиб ҳисоблаганда, жами даромаднинг 55 фоизи Ўзбекистон, 45 фоизи эса “Лукойл”га тегади.
“Келишувга кўра, “Лукойл” инвестиция киритади. 9-10 млрд доллар атрофида инвестиция киритди дейлик: завод қурди, бурғилаш қилди ва ҳоказо. 13 та кондан табиий газ, конденсат ва олтингугурт олинади. Бу маҳсулотлар сотилганидан тушган маблағнинг бир қисми киритилган инвестицияни қайтаришга, яна бир қисми операцион харажатларга (булар ҳаммаси назорат остида), яна бир қисми эса солиқларни тўлашга йўналтирилади. Охири қолгани – фойда.
Шу фойданинг 50 фоизи – “Лукойл”га, 50 фоизи – давлатга. “Лукойл” оладиган 50 фоизнинг ичида 10 фоиз “Ўзбекнефтгаз”нинг улуши ҳам бор.
Айтайлик, 100 млн доллар соф фойда чиқди дейлик. 50 млн доллар – “Лукойл”га ва шунинг яна 10 фоизи – 5 млн доллар “Ўзбекнефтгаз”га кетади. Ана шу принцип ишлайди. Бу – базавий принцип”, – деди у.

Журналистлар Жўрабек Мирзамаҳмудовга бу маълумотлар шу пайтгача яшириб келингани хато бўлганини айтди.
“Ҳақиқатан ҳам балки бу бизнинг айбимиздир. Ўйлайманки, биз энди таклиф билан чиқамиз: умуман, “СРП”нинг ишлаш механизмини [тушунтирамиз]. Матбуот котиби бунақа деталларни билмайди”, – деди ҳукумат аъзоси.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сиртдан қамалган президент, ҳайит олдидан гўштга рейд ва қимматлаб кетган картошка
Жаҳон | 14:04
-
Лос-Анжелесда миграция хизмати рейдлари туфайли норозилик намойишлари авж олди
Жаҳон | 13:27
-
Россия Харкив бўйлаб уруш давридаги энг йирик зарбани йўллади
Жаҳон | 12:54
-
Тошкентдаги маҳалла ичида 5 қаватли меҳмонхона қурилиши мумкин. Аҳоли бунга қарши чиқмоқда
Жамият | 12:30
Мавзуга оид

16:33 / 06.06.2025
Газ ва электр компенсацияси учун ариза қабул қилиш бошланди

09:02 / 04.06.2025
Жамшид Қўчқоров – энерготарифлар ошиши, иқтисодий ўсиш ва ташқи қарзлар ҳақида

22:04 / 23.04.2025
Ўзбекистон Хитойга Жиззахдаги АЭС лойиҳасига сармоя киритишни таклиф қилди

11:21 / 23.04.2025