Ўзбекистон | 18:22 / 15.02.2023
42213
2 дақиқада ўқилади

Янгибозор тумани ҳокими лавозимидан озод этилди

У – Қаҳрамон Қуронбоевнинг акаси.

Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги

Хоразм вилояти Янгибозор тумани ҳокими Ўктамбой Қўчқорович Қурбонов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда UzA манбаси хабар бермоқда.

Kun.uz манбасига кўра, у саломатлигидаги муаммо туфайли ўз хоҳишига кўра ишдан кетган.

Эндиликда Зафар Атаназарович Абдиримов Хазорасп тумани ҳокими лавозимига тайинланган. З.Абдиримов бунга қадар Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати эди. 

Ўктамбой Қурбонов муқаддам Ҳазорасп тумани ҳокими бўлиб ишлаган, 2018 йил декабрида Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига кўтарилганди. 2020 йил март ойида эса Янгибозор туманига ҳоким этиб тайинланган эди.

Ўктамбой Қурбонов президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоевнинг акаси ҳисобланади.

2021 йил декабрида интернетда ушбу ҳоким фермерларни ҳақорат қилгани акс этган аудио тарқалган, аммо унга чора кўрилмаганди.

Мавзуга оид