Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қаршида ёш йигит юқори қаватдан қулаб ҳалок бўлди
Ҳодиса гувоҳлари 25–30 ёшлар чамасидаги йигит 10-қаватдан сакраганини кўришган.
Ижтимоий тармоқларда «Qarshi city»да фуқаро юқори қаватдан тушиб кетиб вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура матбуот котиби Kun.uz’га ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, айни дамда Қарши шаҳар прокурори бошчилигида тезкор тергов гуруҳи томонидан воқеа жойи кўздан кечирилмоқда.
Марҳум 25–30 ёшлар чамасидаги йигит бўлган. Ҳодиса гувоҳлари йигит 10-қаватдан сакраганини кўришган.
Ҳозирда марҳумнинг шахсига ва содир этилган ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:35 / 08.07.2026
Қашқадарёда давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори фирибгарликда ушланди
23:02 / 03.07.2026
“Ўлганнинг устига тепган”: Қашқадарёда ўнлаб фуқаронинг кредитга олинган машиналари ғойиб бўлди
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026