Ўзбекистон | 20:58 / 22.02.2023
12358
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон март ойидан Ҳиндистонга уран экспорт қилади 

Бу ҳақда Ҳиндистоннинг Атом энергияси департаменти билан келишувга эришилди. 

Фото: Getty Images

Ўзбекистоннинг «Навоийуран» давлат корхонаси 2023 йил март ойидан бошлаб, уран маҳсулотини Ҳиндистонга экспорт қилади. Бу ҳақда корхона матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, «Навоийуран» Ҳиндистоннинг Атом энергияси департаменти (Department of Atomic Energy) билан шу ҳақда келишувга эришган. Ҳинд департаменти вакиллари корхонада бўлиб, ишлаб чиқариш ва маҳсулотни экспортга тайёрлаш жараёнлари билан яқиндан танишган. Хусусан, Ҳиндистонга жўнатиладиган табиий уран ҳам кўздан кечирилиб, уни ишлаб чиқариш жараёнига ижобий баҳо берилган.

«Навоийуран» айни пайтгача Япония, Канада, АҚШ, Жанубий Корея каби давлатларга уран экспорт қилмоқда. Корхона томонидан 2023-2026 йиллар давомида «Itochu», «Marubeni», «Cameco», «KHNP» каби жаҳоннинг етакчи компанияларига уран экспорт қилиш бўйича тегишли шартномалар имзоланган. 2022 йилда маҳсулот экспорти 118,9 фоизга бажарилиб, ўсиш суръати 2021 йилга нисбатан 110,2 фоизни ташкил этган. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид