Ўзбекистон | 10:35 / 23.02.2023
35192
2 дақиқада ўқилади

Бош прокурорга ўринбосар тайинланди

Қашқадарё вилояти прокурори Салом Самадов бош прокурор ўринбосарига айланди.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Ўзбекистон президентининг тегишли фармонига асосан Салом Исматович Самадов бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Салом Самадов 1963 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1990 йилда Харкив юридик институтини тамомлаган. 3–даражали давлат адлия маслаҳатчиси ҳисобланади.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1990 йилда Бухоро вилояти Файзулло Хўжаев тумани прокуратурасида бошлаган. Бухоро ва Навоий вилоятлари прокуратуралари органларида турли лавозимларда, 2005 йилдан бошлаб Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, Хатирчи ва Кармана туманлари прокурори, Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон прокурори ўринбосари, Қорақалпоғистон прокурори, Ўзбекистон президенти давлат маслаҳатчиси ўринбосари, биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Самадов аввал ҳам, 2017–2018 йилларда бош прокурор ўринбосари лавозимида ишлаган, 2018 йил октябридан 2022 йил августига қадар Тошкент вилояти прокурори бўлган, шундан кейин Қашқадарё вилояти прокурори лавозимига ўтказилганди.

У энди жорий йил январида Тошкент шаҳри прокурори лавозимига ўтказилган Эркин Йўлдошев ўрнини эгаллаган бўлиши мумкин. 

  • Бундан олдинроқ Наманган вилояти ИИБ бошлиғи Шавкат Раҳмонов Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид