Жаҳон | 08:22 / 27.02.2023
11625
2 дақиқада ўқилади

Эксперт: Leopard танкларининг учдан бир қисмидан камроғи жангга тайёр

Бундесвер ҳарбий хизматчилари иттифоқи раҳбарининг сўзларига кўра, армияни қайта қуроллантиришни тезлаштириш керак. Германия саноатининг оммавий ишлаб чиқаришга қайтиши учун стратегик режалаштириш зарур, деди Вюстнер.

Фото: U.S. Army

Бундесвер ихтиёридаги 300 га яқин Leopard танкларининг атиги 30 фоизи жанговар тайёр ҳолатда. Бу ҳақда 26 февраль, якшанба куни Bild am Sonntag нашрига берган интервьюсида Бундесвер ҳарбий хизматчилари иттифоқи (DBwV) раҳбари Андре Вюстнер маълум қилди.

Вюстнер Германия захираларидан Украинага қурол-яроғ ўтказилишига изоҳ берди. «Бу ҳали ҳам жуда секин қилиняпти», деди у. Бундесвер ҳарбий хизматчилари иттифоқи раҳбарининг сўзларига кўра, Бундесвер 2022 йилда қурилмалар Украинага топширилгандан кейин ҳали битта ҳам ўзиюрар гаубицага буюртма бермаган, «улар учун янги эҳтиёт қисмлар тўпламини айтмаса ҳам бўлади». Қолган ўзиюрар қуролларнинг бир нечтаси йўқ қилинди, артиллерия кучларининг моддий тайёргарлиги пасайишда давом этмоқда. Вюстнернинг эслатишича, Берлин Киевга 18 та Leopard 2 жанговар танкини юбормоқда ва Бундесвер уларнинг ўрнини босувчи танкка ҳам буюртма қилиши керак.

Нашр суҳбатдоши стратегик режалаштириш зарурлигига ишонч билдирди, у Европа даражасида мувофиқлаштирилади ва Германиядаги саноатни оммавий ишлаб чиқаришга қайтариш имконини беради. Саноат сектори Бундесверга икки йилдан беш йилгача қанча жанговар танклар, ўқ-дорилар ва қуроллар кераклигини олдиндан билиши ва уларни харид қилиш учун кафолат олиши керак, деди DBwV раҳбари. Ҳар ой конвейердан уч эмас, ўнта «Леопард» танки чиқиб кетиши мумкин», деб ишонади мутахассис.

Мавзуга оид