Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молдовада ташқи таҳдид туфайли хавфсизлик чоралари кучайтирилди
Мамлакат ва минтақадаги хавфсизлик ҳолати анча беқарорлигича қолмоқда.
Молдова ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакатдаги вазиятни издан чиқариш хавфи борлиги сабабли хавфсизлик чораларини кучайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда республика Ички ишлар вазирлиги раҳбари Анна Ревенко TVR Moldova телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
«Мамлакат ва минтақадаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият анча беқарорлигича қолмоқда. <…> Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан хавфсизлик чоралари кучайтирилди», деди Ревенко.
Унинг сўзларига кўра, Кишинёвдаги халқаро аэропортда назорат кучайтирилган, жамоат жойларида полициячилар сони оширилган, молиявий оқимлар назорат қилинмоқда.
Вазир Молдова ҳуқуқ-тартибот идоралари хавфсизлик масалалари бўйича хорижий ҳамкорлари билан мунтазам маслаҳатлашиб туришини таъкидлади.
Аввалроқ, президент Майя Санду мамлакатда вазиятни издан чиқариш, давлат биноларини эгаллаш ва одамларни гаровга олиш хавфи борлигини тан олган эди.
Унинг сўзларига кўра, республика Ахборот ва хавфсизлик хизмати Россия, Беларус, Сербия ва Черногория фуқароларини конституцияга зид ҳаракатларни амалга ошириш режалари ҳақида маълумотларга эга.
Мавзуга оид
08:52 / 25.06.2026
Руминияда Молдова билан бирлашиш бўйича қонун лойиҳаси янги босқичга ўтди
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
13:41 / 18.03.2026