Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон нон нархи арзон бўлган давлатлар қаторига кирди
Ярим кг вазнга эга булка нон қиймати бўйича дунё давлатлари рейтинги тузилди.
Ўзбекистон нон нархи арзон бўлган дунёдаги 5 та давлат қаторига кирди. Бу ҳақда Numbeo маълумотларига таяниб Energyprom хабар берди.
Дунёда ноннинг энг паст нархи Тунисда қайд этилган. Бу мамлакатда ярим килограмм нон 0,14 доллар (1596 сўм) туради. Ундан кейинги ўринларни Жазоир (0,16 доллар ёки 1824 сўм) ва Ливия (0,34 доллар ёки 3875 сўм) эгаллаб турибди.

Кучли бешликни Қозоғистон (0,36 доллар ёки 4102 сўм) ва Ўзбекистон (0,37 доллар ёки 4216 сўм) якунлаб берган.
МДҲ давлатларида 0,5 кг вазнли булка нон Озарбойжонда 0,39 доллар, Молдовада 0,43 доллар, Украинада 0,58 доллар, Россияда 0,61 доллар, Беларусда 0,64 доллар, Арманистонда 0,65 доллар туради.
Дунёда нон нархи энг қиммат бўлган давлатлар: АҚШ - 3,27 доллар (37260 сўм), Швейцария - 3,21 доллар (36577 сўм) ва Исландия - 2,93 доллар (33387 сўм).
Мавзуга оид
13:42 / 31.03.2026
Ўзбекистонда 2026 йил бошида қандай автомобиллар сотилди?
13:09 / 31.03.2026
2025 йилда Ўзбекистонда реал иш ҳақининг ўсиши тезлашди
07:40 / 30.03.2026
Дунё озиқ-овқат харитаси ўзгармоқда: марказда Лотин Америкаси
15:37 / 25.03.2026