Россиянинг нефть ва газ экспортидан даромади 40 фоизга камайди
2023 йил январь ойида Россиянинг нефть ва газ экспортидан даромади 2022 йил январидаги 30 миллиард доллардан жорий 18,5 миллиард долларни ташкил этди.

Фото: Anadolu agency
Ғарб санкциялари ва нархларнинг юқори чегараси жорий этилиши туфайли Россиянинг 2023 йил январида нефть ва газ экспортидан даромадлари ўтган йилнинг январига нисбатан қарийб 40 фоизга қисқарди, деб ёзади Reuters 28 февраль, сешанба куни Халқаро энергетика агентлиги маълумотларига таяниб.
Жорий йилнинг январь ойида Россиянинг нефть ва газ экспортидан тушган даромади 18,5 миллиард долларни ташкил қилди, бу Москванинг Украинага бостириб киришидан бир ой олдин олган 30 миллиард доллардан 38 фоизга кам, деб ёзади Reuters.
Халқаро энергетика агентлиги ижрочи директори Фотиҳ Биролнинг сўзларига кўра, бунга Ғарбнинг Россия энергия экспортига қарши санкциялари сабаб бўлган. «Биз нефть ва газ даромадларидаги бу пасайиш келгуси ойларда кескинроқ бўлишини кутамиз. Технология ва инвестициялардан фойдаланиш имконияти йўқлиги сабабли ўрта муддатли истиқболда янада жиддийроқ бўлади», деди Бирол Reuters агентлигига. У «Катта еттилик» (G7) нарх чегарасини жорий қилгани туфайли Россиянинг Urals нефти Brent нефтига нисбатан катта чегирма билан сотилаётганини таъкидлади.
Ўтган йили нефть ва газ сотишдан қарийб 11,6 триллион рубль (146 миллиард евро) даромад олган Кремль бу йил бюджет тақчиллигини қоплаш учун халқаро захираларни сотишни бошлашга мажбур бўлди, дея қайд этади Reuters.
Европа Иттифоқининг Россия нефть маҳсулотларини денгизга етказиб беришни тақиқлаши 5 февралдан кучга кирди. 2022 йил 5 декабрдан бошлаб Россиянинг Европа Иттифоқига нефть етказиб беришига эмбарго амал қиляпти. Шу билан бирга, Европа Иттифоқи ва «Катта еттилик» мамлакатлари учинчи давлатларга сотиладиган Россия нефтининг бир баррелига 60 доллар, Россия нефть маҳсулотларига эса хомашё турига қараб бир баррель учун 45 ва 100 доллар миқдорида нарх чегарасини белгилади.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Фойдаланишга топширилган объект камчиликларини бартараф этиш харажати қопланади
Ўзбекистон | 10:25
-
Испания ва Франция ўйинида 9 та гол урилди
Спорт | 10:24
-
Мерц Трампга Украинадаги урушни биргаликда тугатишни таклиф қилди
Жаҳон | 10:23
-
Халқаро қидирувга берилган аёл БААдан Ўзбекистонга депортация қилинди
Жамият | 10:04
Мавзуга оид

09:30
Дронлар Брянск, Энгелс ва Москвага ҳужум қилди

23:27 / 05.06.2025
Россияда инглиз тилидан IELTS имтиҳонини топширганларни қамаш бошланади

20:36 / 05.06.2025
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди

19:32 / 05.06.2025