Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда мактаблар ва улар атрофида ИИБ ходимлари патруллиги йўлга қўйилди
Тошкентдаги барча мактабларга ички ишлар органлари ходимлари бириктирилди. Кун давомида улар таълим муассасалари ва атрофидаги кўчалар ҳудудида патруллик қилади. Пойтахт ИИББ бу болалар ўғирланиши ҳақидаги «фейк янгиликлар» туфайли ота-оналарда пайдо бўлган хавотирга жавобан профилактик чора эканини таъкидлади.
Фото: Kun.uz
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида йиғилиш ўтказилди. Унда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари, пойтахт ва туманлар халқ таълими бўлимлари вакиллари болалар ўғирланиши ҳақидаги «фейк янгиликлар»ни муҳокама қилган, деб хабар бермоқда Газета.uz ИИББга таянган ҳолда.
ИИББнинг маълумотларига кўра, йил бошидан буён болаларни ўғирлашга уриниш тўғрисида олтита хабар қайд этилган, аммо улардан ҳеч бири тасдиқланмаган.
«Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг сўзларига кўра, пойтахтда сўнгги беш йил бола ўғирланиши ҳолати бўйича битта ҳам жиноий иш қўзғатилмаган», дейилади хабарда.
ИИББ маълум қилишича, «ота-оналарнинг асоссиз хавотирининг олдини олиш ва болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун» Тошкентнинг барча мактабларига ички ишлар органлари ходимлари бириктирилган. Мактаблар атрофидаги қўшни ҳудудда ёмон ёритилган ва одам кам юрадиган кўчалар аниқланди, уларда доимий патруллик ташкил этилди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари соат 7:00 дан бошлаб ва кун давомида таълим муассасалари ёнида вазиятни кузатиб бориш учун мактаб ҳудудида бўлади. Пост-патрул хизмати ходимлари кун давомида мактаблар атрофидаги кўчаларда патруллик қиляпти.
Мактабларда ишлаётган психолог инспекторлар ҳар бир синфдаги болаларнинг ота-оналари билан алоқа қилиш учун мактаблар Telegram-гуруҳларига қўшилган. «Шу сабабли, ота-оналар ҳар қандай шубҳали хабарлар бўйича психолог инспекторларнинг ўзидан маълумот олишлари мумкин», дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
17:49 / 08.01.2026
Сирдарёда тадбиркорлар мулки суд қарорисиз бузилмоқда. Шикоятчилар билан ИИБ “шуғулланяпти”
14:55 / 01.01.2026
Сирдарё ва Жиззахда ЙҲХ патрул автомобиллари пиёдаларни уриб юборди. Бир киши вафот этди
09:00 / 28.12.2025
2026 йилги режалар, янги газ кони ва бюджетнинг ёпиқ муҳокамаси — ҳафта дайжести
08:41 / 24.12.2025