Жаҳон | 23:29 / 02.03.2023
37708
1 дақиқада ўқилади

Туркияда денгиз бўйидан жасад топилди. У Ўзбекистон фуқароси бўлиши мумкин 

Ўзбекистон бош консулхонаси фуқаронинг шахсини аниқлашда ёрдам сўрамоқда. 

Фото: Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Кадикўй туманидаги денгиз соҳилида жасад топилгани ва у Ўзбекистон фуқароси бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар олган. 

Жасаднинг ёнидан «Раҳматилло» исмли фуқарога доир ашёлар топилган. 

Ҳозирда дипломатик ваколатхона Туркия прокуратураси, ўликхона, Ўзбекистондаги идора ва ташкилотлар билан шахснинг кимлигини аниқлашга доир ишларни амалга ошираётганини маълум қилди. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид