09:50 / 03.03.2023
5110

Франциянинг Тулуза шаҳрида «Ўзбек боғи» очилди

Ўзбекистон ва Франция ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганининг 31 йиллиги тадбирлари доирасида Тулуза шаҳридаги ботаника боғи ҳудудида «Ўзбек боғи» ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo

Тулуза ботаника боғи шаҳар марказидаги 3 гектар майдонда барпо этилган. Унда дунёнинг турли минтақаларидан олиб келинган ноёб кўчатлар экилган

«Ўзбек боғи» ботаника боғининг 400 кв метр майдонида яратилди. Боғ ҳудудида Ўзбекистондан олиб келинган ноёб кўчатлар, жумладан, Туркистон чинори, Туркистон дўланаси, олчасимон олхўри, бодом, гилос ва ўрик кўчатлари экилди.

Маълумот ўрнида шуни ҳам қайд этиш жоизки, 2019 йили Франциянинг Руэй Мальмезон шаҳрида Бухоро вилояти ҳокимлиги кўмагида «Ўзбек боғи» яратилган эди.

Аввалроқ Ўзбекистон ва Франция ўртасида ҳудудлараро дипломатияни ривожлантириш доирасида Тулузада жойлашган Франция Фуқаролик миллий авиацияси институти ҳудудида буюк астроном олим, математик ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек ҳайкали очилганди.

Top