Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда қорли йўлда қолган 106 нафар ўзбекистонлик қутқарилди
Об-ҳавонинг ноқулай келиши оқибатида Қозоғистонда кўплаб транспорт воситалари йўлда қолиб кетмоқда.
Фото: Фавқулодда вазиятлар департаменти
Сўнгги 24 соат ичида Қозоғистоннинг Оқтўбе вилоятида 9 киши қор исканжасидан қутқарилди ва 106 киши эвакуация қилинди, деб хабар берди Kazinform.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар департаменти (ФВД) маълумотларига кўра, об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши, музлама, қор бўрони ва йўлларнинг ёпилиши сабабли Оқтўбе вилоятининг 7 туманидаги йўлларда 15 та енгил, 366 та юк машинаси ва 7 та йўловчи автобуси тўхтаб қолган.
Хусусан, ўзбекистонликлар бўлган 2 та автобус Самара-Чимкент йўлида қолиб кетган. Қутқарувчилар 106 кишини эвакуация қилган.
«2023 йил 3 март куни 112 қутқарув хизматига Самара-Чимкент йўли вақтинча ёпилганлиги сабабли 2 та автобус тўхтаб қолгани, йўловчиларни эвакуация қилиш зарурати туғилгани ҳақида хабар келиб тушди. Қутқарувчилар 106 нафар Ўзбекистон фуқаросини эвакуация қилиб, Ойтеке би қишлоғи масжидига жойлаштирди. 24 ёшли ҳомиладор аёл Қандиағаш шаҳридаги шифохонага олиб кетилди», деб хабар қилди ФВД матбуот хизмати.
Оқтўбе вилояти ФВД фуқароларга об-ҳаво ўзгаришларини кузатиб боришни, об-ҳаво ёмонлашса, йўлларда транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чекловлар жорий этилса, йўлга чиқмасликни қатъий тавсия қилмоқда.
Мавзуга оид
13:45 / 26.04.2026
Тошкент вилоятида тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган ФВБ бошлиғи ушланди
21:43 / 23.04.2026
Қозоғистон Ўзбекистонга нефт етказиб беришни бошлаши мумкин
22:09 / 22.04.2026
Шавкат Мирзиёев 2027–2029 йилларда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси президенти этиб сайланди
20:19 / 22.04.2026