Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Rheinmetall Украинада танк заводи қуриш бўйича музокаралар олиб боряпти
Тахминан 200 миллион евро эвазига Украинада йилига 400 тагача Panther танкларини ишлаб чиқарадиган Rheinmetall заводини қуриш мумкин, деди концерн бош директори.
Германиянинг Rheinmetall қурол концерни Украинада танк заводи қуриш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Rheinmetall бош директори Армин Паппергер 4 март, шанба куни Rheinische Post газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
«Тахминан 200 миллион евро эвазига Украинада йилига 400 тагача Panther танклари ишлаб чиқарадиган Rheinmetall заводини қуриш мумкин. Украина ҳукумати билан музокаралар истиқболли ва умид қиламанки, бу борада қарор кейинги икки ой ичида қабул қилинади», деди Паппергер.
Урушда ғалаба қозониш учун Украинага 600 тадан 800 тагача танк керак ва бу эҳтиёжни қондириш учун ишлаб чиқаришни зудлик билан йўлга қўйиш керак, деб ҳисоблайди эксперт. Унинг фикрича, Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ёрдамида заводни Россия ҳужумларидан ҳимоя қилиш «қийин бўлмайди».
«Германия Киевга Бундесвердаги барча 300 та Leopard 2 танкини топширса ҳам, уларнинг сони жуда оз бўлади», - дея қўшимча қилди Армин Паппергер.
Нашр суҳбатдоши концерн «тўлиқ қувват билан» ишлаётганини тан олди. «Биз аллақачон 40 дан ортиқ Marder пиёда жанговар техникасини фойдаланишга топширганмиз, йил охиригача уларнинг сони 100 тага етади. Буюртма берилган 50 та Leopard 2А4 танкидан 30 га яқини тайёр. Бундан ташқари, Leopard 1’нинг 100 га яқин эски конструкциялари мавжуд бўлиб, улардан 88 тасини бугунги кунда фойдаланишга яроқли қилишимиз мумкин», деди Rheinmetall бош директори.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026