Жаҳон | 15:50 / 06.03.2023
16122
6 дақиқада ўқилади

Бахмут мудофааси давом этмоқда, Часив Яр ўққа тутилмоқда. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 375-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Запорижжяда 2 март куни россияликлар ракетасидан вайрон бўлган беш қаватли уй харобалари остидан саккиз ойлик қиз жасади олиб чиқилди. Ушбу зарба оқибатида ҳалок бўлганлар сони 13 нафарга етди.
  • Россия ИИВ «Россия кўнгиллилар корпуси» (бу тузилма Брянск областидаги «диверсия» учун жавобгарликни зиммасига олган) аъзоси Илья Богдановга қидирув эълон қилди. У — ФХХ чегара қўшинлари собиқ зобити ҳисобланади.
  • «Сирена» телеграм-каналига кўра, ҳозирда Херсон областидаги таянч пунктида турган 20 нафар россиялик ҳарбий виждон амри билан ишдан бўшаш тўғрисида рапорт ёзишган. Бунга жавобан қўмондонлик улар «ташқарига чиқмасдан ўша ерда қолиши»ни маълум қилган.
  • Оренбург областидан сафарбар қилинганлар Владимир Путинга мурожаат йўллашди. Улар «ЛХР» бўлинмалари командирлари уларни «сарфланувчи материал» деб ҳисоблашини айтишган. Бу ҳарбийларнинг қариндошлари ҳам Путинга мурожаат қилишган. Уларнинг сўзларига кўра, сафарбар қилинганлар ҳеч қандай тайёргарликсиз рақиб позицияларини штурм қилишга жўнатилмоқда. Бу шикоятлардан кейин Оренбург области губернатори Денис Паслер ҳарбий прокуратурага мурожаат қилган.
  • НАТОнинг Европадаги бирлашган кучлари қўмондони генерал Кристофер Каволи уруш давомида РФ армиясининг 200 мингдан ортиқ аскари ва 1800 дан ортиқ зобити ҳалок бўлгани ёки яралангани ҳақида айтди. Буюк Британия мудофаа вазирлиги, Америкадаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази ҳамда The New York Times нашри ҳам шу каби маълумотларни келтирган.

Часив Ярда ертўладаги одамлар

Часив Яр — Донецк областидаги шаҳар бўлиб, Украина қуролли кучлари ушбу ҳудуд орқали Бахмутдаги кучларига таъминот етказиб беради.

Россиялик ҳарбий экспертлар украин ҳарбийлари Бахмутдан Часив Ярга чекинишни бошлаганини хабар қилган, аммо Украина қуролли кучлари бош штаби буни тасдиқламаган — 5 март куни кечқурун берилган сводкада фақат РФ армияси юриш қилишдан ва Бахмут шаҳри ва унинг атрофидаги аҳоли яшаш манзиллари, шу жумладан Часив Ярни ўққа тутишдан тўхтамаётгани айтилган. Бу шаҳарда ҳам тинч аҳоли вакиллари қолишда давом этмоқда — улар россияликларнинг авиазарбаларидан ертўлаларда жон сақламоқда.

Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA

Бахмутда олдинги чизиқдаги украиналик жангчилар

Америка Урушни ўрганиш институти (ISW) экспертларига кўра, украин қўшини Бахмутдан чекинишни бошлаган, «Вагнер» ХҲК кучлари эса шаҳарнинг шимолий-шарқий чеккаси томон илгарилашда давом этмоқда. Таҳлилчилар фикрича, Бахмут мудофааси ҳамон стратегик асосга эга, чунки Украина қуролли кучлари ўзи катта йўқотишларга учрамаган ҳолда «Россия жонли куч ва техникаларини қириш»да давом этмоқда. Украина томони ҳам, Россия томони ҳам бу йўналишдаги йўқотишлари бўйича маълумот бермайди.

Libkos / AP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Anna Kudriavtseva / Reuters / Scanpix / LETA

Торецк яқинидаги украин жангчилари 

Торецк яқинидаги аҳоли яшаш манзилларидан биридаги квартира (аниқ жойлашув очиқланмайди), бу ерда украин ҳарбийлари яшамоқда. Торецк Донецкдан тахминан 40 километр масофада жойлашган — 2014 йилдан буён бу ердан фронт линияси ўтади. Украина томони мунтазам равишда шаҳар россияликлар томонидан ўққа тутилиши тўғрисида хабар беради.
Ignacio Marin / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украина қуролли кучлари 24-алоҳида механизациялашган бригадаси жангчиси миномёт учун ўқ-дорилар қутисини очмоқда
Ignacio Marin / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Торецк атрофидаги позицияларда турган украин жангчилари
Ignacio Marin / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Торецк яқинидаги квартирадаги украин жангчилари, ҳарбий ҳаракатлар давом этар экан, улар шу ерда яшаб туришади.
Ignacio Marin / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
24-алоҳида механизациялашган бригада жангчиси миномётни ўқламоқда
Ignacio Marin / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Киев атрофида ҳалок бўлганлар хотирасига қўйилган гуллар 

Киев областининг Буча шаҳридан тахминан 10 километр масофада жойлашган Мошчун қишлоғида ҳалок бўлганлардан бирининг хотирасига ўрмонда қолдирилган гулдаста. 2022 йил март ойи бошида Киевга ҳужум қилган Россия армияси Мошчун учун жангда камида 21 нафар ҳарбий денгизчисидан айрилганди, булар 155-денгиз пиёдалари бригадаси жангчилари эди — бу РФ Тинч океани флотининг элита тузилмаси саналган.
Thibault Camus / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид