Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев ва Тўқаев нега Чимкентда учрашгани айтилди
3 март куни Чимкентда Қозоғистон ва Ўзбекистон президентларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтган эди.
Қозоғистон ТИВ матбуот котиби Ойбек Смадияров президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг учрашуви нима учун Чимкентда бўлиб ўтганини тушунтирди.
Унинг сўзларига кўра, Чимкентдаги норасмий учрашувнинг сабабларидан бири шаҳарнинг Ўзбекистон чегарасига яқин жойлашгани.
«Ўзбекистон энг яқин ҳамкорларимиздан бири ва давлат раҳбарлари Чимкентда учрашишга қарор қилишди. Чунки бу бир миллион аҳолига эга жуда катта шаҳар, Ўзбекистон билан чегарада жойлашган. Бизда савдо фаол ривожланмоқда, транзит салоҳияти ҳам мавжуд. Шунинг учун Қозоғистоннинг бошқа шаҳрида эмас, балки Чимкентда учрашув ўтказилиши мантиқан тўғри», деб Смадияров сўзларини келтирди Tengrinews.
Эслатиб ўтамиз, 3 март куни Чимкентда Қозоғистон ва Ўзбекистон президентларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтган эди.
Қозоғистон ва Ўзбекистон раҳбарлари ўзаро ишонч, дўстлик ва яхши қўшничилик руҳида ўтган учрашувда икки давлат ўртасидаги иттифоқчилик муносабатларининг бугунги ҳолати ва мустаҳкамлаш истиқболларини атрофлича муҳокама қилдилар.
Шунингдек, томонлар Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг 2022 йил декабр ойида Тошкентга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилдилар.
Мавзуга оид
18:47 / 18.06.2026
Қозоғистон Марказий Осиёда энг кўп ичадиган давлат бўлиб чиқди — тадқиқот
13:31 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026