Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туризм маҳаллаларида муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси ривожлантирилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Туризм маҳаллаларида муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатда туризм маҳаллаларида ички автомобиль йўллари ва кўприкларни, ичимлик суви ва оқова сув тармоқларини қуриш ва таъмирлаш, электр таъминотини яхшилаш ҳамда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини ривожлантириш бўйича инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш учун 2024-2025 йилларда 205 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгилаб қўйилган.
Қарорда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024-2025 йилларда давлат бюджети параметрларини шакллантиришда туризм маҳаллаларида амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳалари учун 200 миллиард сўм маблағларни назарда тутиши белгиланган.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари буюртмачилар билан биргаликда ушбу қарорга иловалар билан тасдиқланган манзилли рўйхатларга мувофиқ, туризм маҳаллаларидаги инфратузилма лойиҳалари лойиҳа-смета ҳужжатларининг ўз вақтида ишлаб чиқилишини ва белгиланган муддатларда ишга туширилишини таъминлаши қайд этилган.
Ҳукумат қарорида инфратузилма лойиҳаларининг манзилли рўйхатдаги объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилгандан сўнг уларга ажратилган маблағлар етишмаган тақдирда, ушбу лойиҳалар бўйича уларни қуриш-таъмирлаш ва ободонлаштириш билан боғлиқ қўшимча харажатлар буюртмачиларнинг таклифлари асосида Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларининг қарорларига асосан тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилган.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан молиялаштириш юзасидан таклифлар киритиб бориши ҳам қайд этилган.
Мавзуга оид
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026