Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Писториус «Шимолий оқимдаги»даги портлашлар бўйича суриштирувга изоҳ берди
Германия мудофаа вазири Борис Писториус «Шимолий оқим» ва «Шимолий оқим 2» газ қувурларида содир бўлган портлашлар ҳақида бир кун аввал чоп этилган қатор оммавий ахборот воситаларининг суриштируви билан боғлиқ айбловлар ҳақида огоҳлантирди.
Фото: POOL / VIA AFP-JIJI
Қувурларни портлатиш билан боғлиқ диверсия махсус «махфий операция» ҳам бўлиши мумкин – кейинчалик бу жиноятда Украинани айблаш учун, деди вазир Стокҳолмда НАТО мудофаа вазирлари йиғилиши олдидан Deutschlandfunk радиостанциясига берган интервьюсида.
Бундан олдин немис терговчилари «Шимолий оқим»даги диверсия учун фойдаланилган кемани аниқлаганди. Бу ҳақда 7 март куни Германиянинг ARD, SWR телекомпаниялари ва ҳафталик Die Zeit нашри хабар берди.
Die Zeit нашрининг «Излар Украинага олиб боради» сарлавҳаси остида чоп этилган хабарига кўра, яхта икки украиналикка тегишли бўлган Полша компанияси томонидан ижарага олинган. Кема 2022 йил 6 сентябр куни Шарқий Германиянинг Росток портидан диверсия ҳаракатлари содир этилган жойга кетган. Худди шу жойда, портга олдиндан автомашинада олиб келинган операция учун зарур бўлган юклар унга ортилган. Текширув давомида маълум бўлишича, эртаси куни яхта Германиянинг Вик-Дарс коммунасида, кейин эса - Дания Кристиансё ороли яқинида, Борнҳолмдан шимоли-шарқда бўлган.
Кема тозаланмаган ҳолатда эгасига қайтарилди – терговчилар яхта салонидаги стол устида портловчи моддалар изларини топди.
Нашрнинг ёзишича, диверсия гуруҳи олти кишидан иборат бўлган: капитан, икки ғаввос, иккита ёрдамчи ва шифокор. Қайиқни ижарага олиш ва Европа бўйлаб ҳаракатланиш учун сохта паспортлардан фойдаланилган. Диверсияга ким буюртма бергани ҳозирча номаълум.
Мавзуга оид
15:10 / 20.11.2025
Германия биринчи космик хавфсизлик стратегиясини тақдим этди
09:17 / 12.11.2025
Nord Stream иши: Италиядаги украиналик қамоқда очлик акциясини тўхтатди
21:00 / 10.11.2025
Германия терговчилари Украина «Шимолий оқим»даги портлашга алоқадорлигига далиллар тўплади
10:18 / 08.10.2025