23:14 / 11.03.2023
14758

Полша тарихда биринчи марта ўзига ўзи газ етказди 

Мамлакат энергетика мустақиллигига интилмоқда. 

Фото: Marcin Bielecki

Россияга қарши кенг кўламли санкциялар фонида Полша тарихда биринчи марта ўзига АҚШдан суюлтирилган газ партиясини етказиб берди. 

PAP хабарига кўра, Полшанинг «Orlen» компаниясига тегишли «Лех Качински» газ ташувчи кемаси биринчи марта Свиноуйце шаҳридаги терминалга 70 минг тонна газ етказди. 

Полша бош вазири ўринбосари Яцек Сасин сўзларига кўра, мамлакатнинг Россия газига қарамлигидан воз кечиб, энергетик мустақилликка эришиш сиёсати собиқ президент Лех Качинский ташаббуси билан бошланган. 

«Полша мустақил ва ғайратли суверен давлат», деди Сасин. 

«Лех Качински» газ ташувчиси 2022 йил декабр ойида сувга туширилган. Иккинчи шундай кема «Гражина Гесицкая» Жанубий Корея қирғоқларида синовдан ўтмоқда. Яна иккита газ ташувчиси 2024 йилда, қолган 4 таси бир йилдан кейин етказиб берилади. 

Газ ташувчиларнинг ҳар бири қарийб 300 метр узунликда бўлиб, 174 минг куб метр ёки 70 минг тоннага яқин суюлтирилган газни ташиши мумкин. 

2022 йилнинг 17 мартида Полша Россия билан газ сотиб олиш бўйича узоқ муддатли шартнома 2022 йилнинг декабрида тугаши ва бошқа янги битимлар бўлмаслигини маълум қилган эди. 

2022 йил 1 октябрдан Полша Норвегия газини янги қувур орқали қабул қила бошлади. 

Top