Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия сармоядорлари гуруҳи Ўзбекистонга келади
Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси томонидан Connect Real Estate Club агентлиги билан ҳамкорликда гибрид форматда "Ўзбекистонда кўчмас мулк ва инфратузилмага инвестициялар" мавзусига бағишланган халқаро давра суҳбати ташкил қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Тадбирда Европа тикланиш ва тараққиёт банки, J.P.Morgan, Credit Suisse сингари йирик инвестиция банклари, Британия халқаро савдо ва экспорт институти, қатор инвестиция компанияларининг вакиллари ва бошқалар иштирок этишди.
Британиялик сармоядорлар Ўзбекистон ҳукуматининг иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш бўйича тутаётган йўлини олқишлашгани баробарида яқин йилларга мўлжалланган йирик давлат корхоналарининг хусусийлаштирилиши ва трансформация қилиниши борасида катта салоҳият мавжуд эканлигини қайд этдилар.
Ўзбекистон томонидан мамлакат элчихонаси, Хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлиги вакиллари, Ўзбекистон бозорида фаолият кўрсатаётган Abu Dhabi Uzbek Investment Fund, Uzbek-Oman Investment Company, Social Finance Advisors, Radisson Hotel Group, N.O.P. Hospitality Consulting сингари инвестиция фондлари раҳбарлари ўз тақдимотлари билан иштирок этишди.
Тадбир якунида Британиянинг бир гуруҳ компаниялари сайёҳлик инфратузилмаси, чакана ва тижорат кўчмас мулкини модернизация қилиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш ва апрель ойида бўлиб ўтадиган II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этишдан манфаатдор бўлишини маълум қилди.
Мавзуга оид
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
07:35 / 04.04.2026
Рейтинг: Хитой сўнгги 20 йилда энг кўп қаерга сармоя киритди?
09:31 / 28.03.2026
Ўзбекистонлик талабалар Британия дипломини ҳам олиши мумкин
15:26 / 04.03.2026