17:27 / 17.03.2023
21888

Европа Лигаси чоракфинали учун қуръа ташланди

«Манчестер Юнайтед» «Севилья» тўсиғидан ўтган тақдирда ҳам финал учун «Ювентус» — «Спортинг» жуфтлиги ғолибига қарши ўйнаши керак бўлади.

Европа Лигасининг 2022/23 йиллар мавсумининг 1/4 финал жуфтликлари ҳам маълум бўлди.

  • «Манчестер Юнайтед» — «Севилья»
  • «Ювентус» — «Спортинг»
  • «Байер» — «Юнион»
  • «Фейеноорд» — «Рома»

1/2 финалда қуйидаги жамоалар ўзаро тўқнаш келади: «Ювентус» — «Спортинг» жуфтлиги ғолиби «Манчестер Юнайтед» — «Севилья» жуфтлиги ғолиби билан, «Фейеноорд» — «Рома» жуфтлиги ғолиби эса «Байер» — «Юнион» жуфтлиги ғолиби билан.

1/4 финалнинг илк ўйинлари 13 апрел куни ўтказилади, жавоб учрашувлари — 20 апрелга белгиланган.

Яримфиналлар 11 май куни, жавоб ўйинлари 18 май куни бўлиб ўтади. Финал 31 май куни Будапештдаги «Пушка Арена» стадионида бўлади.

Top