Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 5 та машина иштирокида тўқнашув содир бўлди
Сергели тумани Файзли Тошкент кўчасида 5 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 2023 йил 19 март куни соат 22:40 ларда Сергели туманида ЙТҲ рўй берган.
Хабарда айтилишича, Lacetti, Labo, Malibu, Nexia 3 ва Captiva автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Lacetti ва Labo автомашинаси ҳайдовчи ва йўловчилари тан жароҳат олган. Улар шифохонага олиб борилиб, биринчи ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:14 / 18.11.2025
Сергели туманида Салар канали устидан янги кўприк қурилади
12:21 / 31.10.2025
Сергелида Damas ва Spark тўқнашди: бир йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди
16:10 / 27.10.2025
Радарлар қайд этган қоидабузарликлар учун ҳам жарима баллари ёзилади
00:58 / 24.10.2025