Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Telegram каналлар сони бўйича иккинчи ўринда
Шунингдек, Ўзбекистонда битта «миллионер» канал бор.
Фото: Никита Попов
Telegram ҳақидаги муаллифлик канали асосчиси, россиялик Георгий Лобушкин ижтимоий тармоқнинг Ўзбекистондаги статистикаси билан ўртоқлашди.
Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон каналлар сони бўйича Россиядан кейин иккинчи ўринга чиқиб олган.
«Кўпчилик билмайди, лекин ҳозир Ўзбекистон Telegram каналлари сони ва уларнинг аудиторияси бўйича иккинчи (Россиядан кейин) ўринда туради. Ўзбекистонда Telegram каналларининг умумий аудиторияси 740 990 000 кишини ташкил қилади», деб ёзди у.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда Telegram бозори жуда фаол ривожланмоқда ва жуда истиқболли кўринади.
Лобушкиннинг хабар беришича, ҳозир Ўзбекистонда 123 мингдан ортиқ Telegram канали, 18 мингга яқин чат бор.
Шунингдек, фойдаланувчилари сони 1 миллиондан ошган «миллионер» канал Kun.Uz бор.

Мавзуга оид
08:27 / 06.03.2026
Путин ҳарбийлар учун Telegramʼдан фойдаланиш хавфли эканини айтди
21:45 / 24.02.2026
Павел Дуровга Россияда «терроризмга кўмаклашиш» бўйича жиноий иш очилди
15:05 / 20.02.2026
Telegram: хорижий махсус хизматларда ёзишмаларга кириш имкони йўқ
13:09 / 18.02.2026