Жаҳон | 15:49 / 22.03.2023
18700
6 дақиқада ўқилади

Бахмут учун жанглар, Донбассдан эвакуация. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 391-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Си Жинпинг ва Владимир Путин Кремлда музокаралар ўтказишди. Учрашув якунларига кўра Россия ва Хитой раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида икки ҳужжат имзолашди — иқтисодий ҳамкорлик режалари тўғрисида ва ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида баёнотлар.
  • «Мемориал» инсон ҳуқуқлари маркази раҳбари Олег Орловга Россия армиясини такроран «обрўсизлантириш» бўйича жиноий иш очилди — бу унинг ходимлари ва ташкилотнинг Москвадаги офисида ўтказилган тинтувдан кейин рўй берди.
  • Япония бош вазири Фумио Кисида Украинага ташрифи вақтида мамлакат инфратузилмаларини тиклаш ва ҳужумкор бўлмаган қуроллар учун 500 миллион доллар ажратилишини эълон қилди.
  • Украина хавфсизлик хизмати россиялик блогер Артемий Лебедевни урушни оқлашда айблади.
  • The New York Times маълумотига кўра, урушнинг бир йили давомида Хитой компаниялари Россияга 12 миллион долларлик дронлар ва улар учун бутловчи қисмлар сотган.
  • Буюк Британия Украинага бойитилмаган уранли снарядларини етказиб беришини эълон қилди. Путиннинг сўзларига кўра, бундай қуроллар етказиб берилган тақдирда Москва «ядровий компонентли қурол» қўлланишига «жавоб қайтариш»га мажбур бўлади. 

Мариуполдаги драма театри

Мариуполдаги драма театри кенг кўламли уруш рамзларидан бирига айланган. Россия қўшини бу бинога 2022 йил 16 мартида зарба берганди — бу вақтда театрда мингга яқин тинч аҳоли вакиллари, жумладан аёллар ва болалар бошпана топган, унинг олдидаги майдонга эса катта қилиб «Дети» (Болалар) ёзуви битилганди. Мариупол шаҳар кенгаши шу куни қарийб 300 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганини хабар қилган. Associated Press агентлиги ўз ҳисоб-китобларига таянган ҳолда қурбонлар сони 600 нафаргача бўлиши мумкинлигини ёзган. Amnesty International ҳужум оқибатида 12 кишининг ўлими тасдиқлангани, «ҳақиқий рақамлар катта эҳтимол билан бундан катталиги»ни маълум қилган. 2022 йил декабр ойи охирида Мариупол мэри маслаҳатчиси Петро Андрюшченко россияликлар театр биносини снос қилишганини хабар қилди. Қуйидаги суратда бу жой ҳозирда қандай кўриниши акс этган.

Alexei Alexandrov / AP / Scanpix / LETA

Бахмут учун жанг

21 март куни Украина қуролли кучлари қуруқлик қўшинлари қўмондони, генерал-полковник Олександр Сирский Россия қўшини Бахмут чеккаларидан шаҳар марказига кириб келишга уринаётганини хабар қилди. Аммо украин ҳарбийлари мудофаани ушлаб туришда давом этмоқда. Сирскийнинг сўзларига кўра, Донецк областида бутун фронт чизиғи бўйлаб шиддатли жанглар давом этмоқда. Россия томони Бахмут йўналишидаги вазият бўйича изоҳ бермаган. 

Бахмут атрофидаги фронт чизиғида турган украин ҳарбийлари
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Бахмутдан 13 километр ғарбда жойлашган Часив Яр аҳолиси вакили россияликлар ракетасидан вайрон бўлган уйи олдида.
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Часив Яр атрофидаги йўлда кетаётган украин ҳарбийлари
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийлари Д-30 гаубицасидан россияликлар позициясини ўққа тутмоқда
Sergey Shestak / AFP / Scanpix / LETA

Россия юриши фонида Донбассдан эвакуация 

Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати (ФВДХ) ходими Артур Спицин 74 ёшли Василий Курлишчукни Часив Яр атрофидаги Калиновка қишлоғидан эвакуация бўлишга кўндирмоқда.
Violeta Santos Moura / Reuters / Scanpix / LETA
Артур Спицин Василий Курлишчукка эвакуация олдидан буюмларини йиғишда кўмаклашмоқда
Violeta Santos Moura / Reuters / Scanpix / LETA
Украина ФВДХ ходимлари Часив Ярда яшовчи 74 ёшли Валерий Золотовни эвакуация транспортига олиб кетмоқда
Violeta Santos Moura / Reuters / Scanpix / LETA
ФВДХ автомобили Калиновка қишлоғидан кетмоқда. Уфқда ёнғин туфайли ҳосил бўлган тутун устуни кўринади
Violeta Santos Moura / Reuters / Scanpix / LETA

Ҳалок бўлган аскарларни хотирлаётган Зеленский

 

Украина президенти Володимир Зеленский 2022 йил март ойи бошида Киев областининг Мошчун қишлоғи учун жангларда ҳалок бўлган украин жангчилари хотирасига ўрнатилган ёдгорлик олдида. Зеленскийнинг фикрича, бу «замонавий Украина тарихида ҳал қилувчи паллалардан бири бўлган». У украин ҳарбийлари бу ерда икки ҳафтадан ортиқ вақт давомида душман юришини тўхтатиб турганини қайд этган. РФ армияси, BBC ҳисобларига кўра, бу қишлоқда камида 20 нафар денгиз пиёдасидан айрилган. «Радио Свобода»га кўра, қишлоқ учун жанглар вақтида камида юз нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлган. Россия ҳам, Украина ҳам ўз йўқотишлари тўғрисида расмий маълумот бермаган. Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Мавзуга оид