Жаҳон | 08:11 / 30.03.2023
7284
2 дақиқада ўқилади

Германия мутахассислар учун иммиграция қоидаларини соддалаштиряпти

Германия ҳукумати томонидан маъқулланган қонун лойиҳаси Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган давлатларнинг малакали мутахассисларини мамлакатга жалб қилиш учун ишлаб чиқилган.

Фото: Shutterstock

Германия федерал ҳукумати мамлакатда ишчи кучи танқислиги фонида мавжуд иммиграция сиёсатини қайта кўриб чиқмоқда. Чет элдан малакали мутахассисларнинг Германияга киришини осонлаштирадиган қонун лойиҳаси 29 март, чоршанба куни Германия Вазирлар Маҳкамаси томонидан маъқулланди. Энди у Бундестаг (парламент) ва Бундесрат (федератив ерлар вакиллиги) орқали ўтиши керак.

Ички ишлар вазири Ненси Фазер ва меҳнат вазири Ҳубертус Хейл томонидан тайёрланган ҳужжат, бошқа нарсалар қатори, балл тизимига эга янги «Имкониятлар картаси» (Chancenkarte) жорий этишни назарда тутади. Балларни ҳисоблашда ҳисобга олинадиган мезонлар орасига малака, немис тилини билиш, касбий тажриба, Германия билан алоқа (масалан, мамлакатда яшаётган қариндошлар) ва ёш киради.

«Имконият картаси»ни олиш учун учта мезонни бажариш кифоя қилади, деди Хейл ҳукуматнинг 2022 йил кузига мўлжалланган режалари ҳақида гапириб. «Имконият картаси» малакали хорижликларга Германияда иш қидириш учун бир йил беради. Улар бу вақт ичида ўзларини молиявий қўллаб-қувватлашларини таъминлаш учун, шунингдек, ишлаш имконияти тақдим этилади.

Мавзуга оид